Тошкент шаҳрида, балки бутун Ўзбекистонимизда шукуҳли Қуръон мусобақаси ўз якунига етди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ҳурматли опа-сингиллар!

Мана бугун нафақат Тошкент шаҳрида, балки бутун Ўзбекистонимизда шукуҳли Қуръон мусобақасининг ҳудудлараро босқичи ўз якунига етди.

Биз “muslimaat.uz” жамоаси вилоятларда ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган муборак беллашувларда ҳозир бўлиб, сиз азизларга имкон қадар турли хабарлару лавҳалар етказиб беришга ва мусобақа жараёнини изчил ёритиб боришга ҳаракат қилдик. Бу борада сизни хушнуд қила олган бўлсак, биз ҳам ўзимизни мақсадга етган ҳисоблаймиз.

Биз жойлардаги Қуръон мусобақаларида бўлганимизда завқу шавққа тўлган, қўллари дуога очилган ва тилларида шукрона айланган юртдошларимизни кўрдик.

Ҳурматли Президентимиз!

Бир томондан Қуръон мусобақасини ташкиллаштирганингиз, бошқа томондан эса динимизга ва уламоларимизга қилаётган улкан эътиборингиз учун халқингиз сиздан қанчалар миннатдор эканини биласизми?! Мусобақа давомида Сизни ҳайъат аъзоларидан тортиб, оддий томошабингача ич-ичидан дуо қилаётганини-чи?! Биз эса тирик гувоҳмиз!

Сиз қанча-қанча ажру савобларга кўмиляпсиз, иншааллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Зеро, Аллоҳнинг розилиги энг муҳим ва энг буюк мукофотдир...

Биз ҳам Аллоҳ таолодан ажру савоблар умидида келгусида Қуръон мусобақасининг вилоят ва республика босқичларида, қолаверса, гўзал юртимизда ўтказилиши кутилаётган халқаро Қуръон фестивалида ҳам ҳозир бўлиб, сиз азизларни беллашувлар жараёнидан хабардор қилиб бориш ниятидамиз. Аллоҳ барчамизни эзгу мақсадларимизга етказсин!

Демак, азизлар, “muslimaat.uz” билан бирга қолинг!

Ҳурмат билан “muslimaat.uz” сайти журналисти

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунимиздан 1443 йил аввал душанба куни Рабиъул аввал ойининг 12сида яъни милодий 571 йил 20 апрелда бу давоми...

14:45 / 08.12.2016 4700
Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт давоми...

00:54 / 24.03.2019 4552
Нима қипти энди ёши катта бўлса, мен ҳам ўқишдан чарчаб келяпман. Ўғлим, сиз ёш экансиз, ҳали соғломсиз. Шу давоми...

08:36 / 09.02.2017 4339
Аёлларга хос фиқҳий масалалар Соч бўяшда фойдаланиладиган воситалар турли рангларда бўлиб, аёллар уни давоми...

21:00 / 23.12.2019 3932