«Facebook» биринчи марта саудиялик аёлни ишга ёллади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Facebook» ижтимоий тармоғи Саудия Арабистонини эркинлаштириш жараёнига ўз муносабатини билдирган кўринади. У биринчи марта саудиялик аёлни ишга ёллади. Яқинда Ирландиянинг Тринити университетини «Халқаро савдо ва иқтисодиёт» йўналиши бўйича тамомлаган Самар Абдулмуҳсин ас-Султоний эндиликда «Facebook»да кичик ва ўрта корхоналар назорати билан шуғулланади ҳамда уларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун «Facebook»дан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида маълумотлар бериб туради. Самар Ал-Султоний аёллар модасига хосланган «Сайидатий» журналига берган интервьюсида уни «Facebook» билан бир вақтнинг ўзида «Google»га ҳам ишга таклиф қилишгани, аммо «Facebook»ни афзал билганини айтган. У ишга қабул қилингунича еттита суҳбатдан ўтишига тўғри келди. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор нафақат саудиялик аёллар, балки «Facebook» тармоғи ходимарининг ўзи учун ҳам анча олға қадам саналади. Аёлларни кам ишга ёллаши сабабли бу улкан ижтимоий тармоқ тез-тез танқид остига олиб турилади. Шунинг учун «Facebook» ўтган йили маълум чоралар кўришга мажбур бўлди – компанияда ишлаётган аёллар улушини 33 фоиздан 35 фоизгача оширди, хусусан, техник бўлимда ишлаётган аёллар улуши 17 фоиздан 19 фоизга ошди. Саудиялик аёлнинг ишга ёлланиши эса компания фаолиятига ўзига хос ранг-баранглик киритиши шубҳасиз. Саудияликлар ижтимоий тармоқлар орқали Самарни ва бир-бирларини табриклаб, «Бу саудиялик ёшларнинг улкан ютуғидир», дея таъкидлашмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Алҳамдулиллаҳ, айни пишиқчилик мавсумидамиз. Шу кунларда кўплаб уй бекаларимиз пишиб етилган меваю давоми...

16:00 / 10.11.2019 7058
Диетолог Марият Мухина «Аргументы и Факты» нашрига берган интервьюсида эрта қаришнинг олдини олувчи давоми...

21:00 / 24.09.2019 3598
Ижара исломий фиқҳга оид атама бўлиб, луғатда «бирор нарсани ижарага маълум эвазга вақтинча фойдаланишга давоми...

10:05 / 24.01.2017 8961
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аввало, муҳтарам шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг давоми...

08:55 / 03.02.2017 7096