Тошкент Ислом институтида давра суҳбати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тошкент Ислом институтида давра суҳбати

  Куни кеча Тошкент Ислом институтида, анъанага кўра, ажойиб давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу гал талабалар Ўзбекистонда Ислом динининг равнақига катта ҳисса қўшган олим, мураттаб қори, дин арбоби, шайх Исмоил Махдум мулла Сотти Охунд раҳматуллоҳи алайҳнинг ибратли ва сермазмун, шу билан бирга, маълум маънода сермашаққат ҳаёт йўли, у кишининг диний-илмий соҳада олиб борган фаолияти билан танишдилар. Анжуманга таклиф қилинган шайх Исмоил Махдумнинг қизлари Фотима Махдум қизи ва Маҳфуза Махдум қизи талабаларга оталарининг сийратлари, иймон-ихлослари, эътиқодлари, Аллоҳ йўлида, У Зотнинг розилиги учун жонфидоликлари ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. Шунингдек, у кишининг ҳаётида содир бўлган, бугунги кун ёшларига гўзал ўрнак, беқиёс ибрат бўладиган воқеа-ҳодисаларни ёдга олдилар. Давра қатнашчилари шайх Исмоил Махдумга оид фотосуратлар билан ҳам танишдилар. Суҳбат давомида меҳмонлар оталари шайх Исмоил Махдумнинг мусулмонларга тазйиқ бўлиб турган бир замонда, сиёсий жиҳатдан ниҳоятда қийин шароитларда шўро ҳукуматига Исломнинг гўзаллиги, унинг мазмун-моҳияти ҳақида зарур маълумотларни етказиб, тушунтириб бера олганлари ҳақида тўлқинланиб сўзлаб бердилар. Йиғилганлар у кишининг бир неча йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлар идорасида фаолият юритиб, бу даврда хорижий давлатлар билан диний соҳадаги алоқаларни йўлга қўйганлари, диний илм даргоҳлари очилишида бош ташаббускор бўлганлари, оилада ҳам барчага ўрнак бўлганлари, фарзандлари тарбиясига, уларнинг диний ва дунёвий илмларни ўрганишига алоҳида эътибор берганлари, шунингдек, табобат илми билан ҳам шуғулланганлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. Талаба қизлар бу гўзал суҳбатдан катта таассурот олганлари, мазкур олимнинг ҳаёти ва фаолияти барча учун ибрат бўлиши ҳақида ўз фикрларини баён этдилар ҳамда у кишининг фарзанди аржумандларига ўзларини қизиқтирган саволлар бериб, муносиб жавоб олдилар. Институт талабалари олдиндан қилиб юрган Қуръони Карим хатмлари ушбу тадбирда якунланиб, улардан ҳосил бўлган савоблар барча мўмин-мусулмонлар, жумладан, шайх Исмоил Махдум ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг руҳига бағишланди. Жонли тарзда ўтган бу ажойиб суҳбат барчада катта таассурот қолдирди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

 

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids6240,6193,6254,6255,6241,6097,6158,6033,6026,5959 Гарчи шоирликни қилмасман даъво, Лекин сиғмаётир дилга давоми...

19:14 / 05.02.2017 8584
Айрилган биз Ўтaяптику кунларим ҳам кунлик бўлиб, Котибларим битиклари энлик бўлиб, Бугун куним давоми...

14:05 / 11.02.2017 5124
Ассалому алайкум  Сизга шуни маълум қиламизки, бундан бир неча ой муқаддам сайтимизда Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

23:07 / 10.03.2017 4222
Мажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди давоми...

17:55 / 16.10.2016 3485