Рамазон фазилатлари 41-42 ҳадислар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

41

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ جَعَلَ الْبَرَكَةَ فِي السَّحُورِ وَالْخَيْلِ».

حسن.

  Қирқ биринчи ҳадис:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ баракани саҳарлик ва отга қўйган», дедилар».

Ҳасан ҳадис.

Изоҳ: Яъни саҳарлик қилган ва от минган киши ундан барака топади. Барака деганда манфаатнинг унумли ва давомли бўлиши тушунилади.

 

42

عَنْ أَبِي حَازِمٍ مَوْلَيالأَنْصَارِ، «أَنَّ جُزْءًا مِنْ سَبْعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ تَأْخِيرُ السَّحُورِ، وَتَبْكِيرُ الإِفْطَارِ وَإِشَارَةُ الرَّجُلِ بِأُصْبُعِهِ فِي الصَّلاةِ».

إسناده ضعيف.

Қирқ иккинчи ҳадис:

Ансорлар мавлоси Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:

«Пайғамбарликнинг етмиш бўлагидан бир бўлаги саҳарликни кечиктириш, ифторни эрталаштириш ва кишининг намозда бармоқ билан ишора қилишидир».

Санади заиф.

Мавзуга оид мақолалар
Карам шўрвалар жуда ҳам майин ва енгил таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва қадди қоматига эътибор қилиб давоми...

13:45 / 25.01.2017 4418
embedhttpswww.youtube.comwatchv0NsCYlLmVJ4embed

14:20 / 08.09.2017 5674