10 минг нусхадаги Мусҳаф сотиб бўлинди!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Барчамизга маълумки, бугун “Ҳилол-нашр” нашриётининг бош дўконида Мусҳафи шарифнинг навбатдаги сотуви амалга оширилди. Март ойидан уч ой ўтгач, халқимизга етказиб берилган 10 минг нусхадаги Қуръони Карим китоби худди ўша нарх ва ўша сифатда бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилди.

Маълумотларга кўра, “Ҳилол-нашр” дўкони сайтига эрталабнинг ўзида сотувга қўйилган 300 дона Мусҳаф 20 дақиқада мухлислар томонидан харид қилинган. Улар айни дамда почта орқали ўз эгаларига етказилмоқда.

Бош дўконнинг ўзида эса шу куннинг ўзидаёқ 3700 та Мусҳаф сотиб бўлинди. Қолган 6000 та Аллоҳ Каломи битилган муқаддас китоблар Ўзбекистон вилоятларида жойлашган дўкон филиалларига тарқатилган.

Қизиқарли маълумот ўрнида хабар берамизки, ҳар 5-6 сонияда биттадан Мусҳаф ўз эгасига етказилган ва бир киши фақат битта Китоб харид қилган.

“Албатта, ушбу сотувда ҳам иштирок этолмай ва Мусҳаф етмай қолган юртдошларимиз-да йўқ эмас. Уларга яна уч ойдан сўнг худди шу сифат ва шу нархда Қуръони Карим китоби нашр этилиб, сотувга чиқарилишини эълон қиламиз”, дейди биз билан суҳбатда нашриётнинг молиявий масалалар бўйича директори Абдулвоҳид Саттиев. 

Демак, Худо хоҳласа, келгусида ҳеч ким Мусҳафсиз қолмайди...

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта давоми...

13:03 / 04.04.2019 3227
    Малайзиялик шифокор доктор Жамила Маҳмуд касбий фаолияти давомида кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. давоми...

15:18 / 30.09.2017 12108
Херсон Украина шаҳар кенгаши Ислом маданий маркази қурилиши учун вилоят мусулмонлари жамоасига ер ажратиш давоми...

16:18 / 22.01.2017 2949