Қрим муслималарининг лойиҳаси энг яхши деб топилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съездида Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳри Мусулмонлар идорасининг “Фойдали илм” маърифий лойиҳаси энг яхши лойиҳа дея эътироф этилди.

Қрим Мусулмонлар идорасининг аёллар гуруҳи вакилаларига съезд доирасида “2018 йил Россия Федерациясининг энг яхши аёллар ташкилоти” соврини топширилди. Форумда Россиянинг 34 регионидан вакилалар иштирок этдилар. Жумладан, Қрим Республикасидан теолог (дин бўйича мутахассис)-руҳшунос Зейнеб Баирова, Ислом асослари муаллими ва дефектолог Лиля Сейитмеметова, Қримнинг исломий блогери Нияра Нагаеваларни ҳам учратиш мумкин.

Зейнеб Баированинг айтишича, съезд мавзусининг долзарблик сабаблари шундаки, бугунги кунга келиб муслималар жамиятда фаолроқ ўринни эгалламоқчиликлари, ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, уларни амалга ошираётганлари, хайрия ишлари билан шуғулланаётганлари, мамлакатнинг сиёсий ҳаётида иштирок этаётганларидир. Шу билан бир қаторда бундай фаолият ижод билан шуғулланиш, атрофдагиларнинг яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, руҳий ва ижтимоий масалалар ечимини топиш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатишга йўналтирилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съезди доирасида, шунингдек, “Муслима аёлнинг жамиятдаги ижтимоий ўрни” илмий-амалий конференцияси, бир неча мавзуларда, хусусан, “Муслиманинг жамиятдаги фаолияти ва давлат равнақига қўшган ҳиссаси”, “Муслима ва унинг сиёсатдаги иштироки”, “Россия мигрантлари: ижтимоий ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти” номлари остида кенгаш ҳам бўлиб ўтди.

Манба: http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/16621-proekt-krymskikh-musulmanok-priznan-luchshim
Мавзуга оид мақолалар
Рўза билан илк танишув Рўза тутмасам бўлмайди Ойижон, ахир касалсизку Рўза тутсангиз, аҳволингиз яна давоми...

16:00 / 09.03.2017 6960
Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг оталари исми Ҳорис ибн Ҳазн ибн Бужайр ибн Ҳазм ибн Рувайбаҳ ибн давоми...

14:34 / 15.03.2017 4973
ДИНИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЎТДИЛАР Баҳор ойининг изғиринли илк кунларида  яшин тезлигида тарқалган шум давоми...

12:55 / 27.02.2017 5262
embedhttpswww.youtube.comwatchvZggd4olRQ8Uembed

11:59 / 08.09.2016 6082