Оз қолса, Исломимни йигирма пенсга сотиб юборардим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан бир неча йил аввал бир масжид имоми яшаш учун Лондон шаҳрига кўчиб келди. Уйидан шаҳарга чиққанда у, асосан, автобусдан фойдаланарди. Кўчиб келганидан кейин бир неча ҳафта ўтиб, у, деярли, ҳар доим чиқадиган ва ҳайдовчиси ўзгармайдиган автобусда кетаётган эди. Ҳайдовчи унга йўл ҳақидан қайтим бераётганда ортиқча йигирма пенс бериб юборди. Имом ичида ортиқча пулларни қайтариш керак. Чунки бу пуллар менга тегишли эмас, деб ўйлади. 

Лекин бир оз мулоҳаза юритиб, ўзига ўзи деди: «Ҳечқиси йўқ, бу – шунчалик арзимайдиган пул. Ҳеч ким унга эътибор ҳам бермайди. Қолаверса, автобус компаниялари чипта сотиш орқасидан жуда катта даромад оладилар. Бу пул уларнинг даромадига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Шунинг учун бу пулни ўзимда олиб қолиб, уларни Аллоҳнинг менга инъоми дея индамай ўтирганим яхши».

Автобус имом тушадиган бекатда тўхтаганида, у бир оз ушланиб, сўнг ҳайдовчига йигирма пенсни узатиб: «Марҳамат, олинг! Сиз менга қайтимни кўпроқ бериб юборибсиз», деди. Ҳайдовчи пулни олиб, юзида табассум билан сўради: «Сиз шу туманнинг янги имоми эмасмисиз? Мана неча кундирки, мен сизнинг масжидингизга бориб, ўша ерда ибодат қилишни мулоҳаза қиляпман. Бу пулга келсак, мен уларни сизга атайин бергандим». Имом автобусдан тушиши билан оёғида ҳолсизликни сезиб, ҳушидан кетай деди. Сўнгра йиқилиб тушмаслик учун ўзи дуч келган биринчи устунга суяниб, кўзида ёши билан илтижо қилди: «Ё Аллоҳ! Оз қолса, Исломимни йигирма пенсга сотиб юборардим». Муҳтарам ака-ука, опа-сингиллар! Ёдингизда тутинг! Ҳеч қачон одамлар бизнинг хулқимизга қандай муносабатда бўлишларини била олмаймиз. Эҳтимолки, биз улар учун Қуръон ва Исломни ифодалайдиган ягона шахсдирмиз. Шунинг учун биз, мусулмонлар, бошқалар учун намуна бўлишимиз лозим. Доимо самимий ва ҳалол бўлмоғимиз даркор. Зеро, бизнинг ортимиздан кузатиб, ўзимизни қандай тутишимизга қараб мусулмонларга баҳо бераётган ва ўз навбатида бизнинг хулқимизга қараб Исломга баҳо бераётган бўлишса, ажаб эмас.

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан «ACMACOLOR» деганида бўясалар бўладими Ғусл, таҳорат давоми...

16:48 / 16.10.2016 5770
Бу фоний дунёда баданга фойда етказадиган ризқ ебичиш ва либос, тан соғлиги, аммо қалбларимизга нафи давоми...

08:21 / 27.11.2022 2932
27    « ». . Йигирма еттинчи ҳадис «Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

22:35 / 01.06.2018 4425
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «таровеҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровеҳ» сўзи давоми...

21:16 / 26.05.2017 6080