Москвадаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадрасада илмий учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Бугун 13 октябр куни Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадрасада Одинахон Муҳаммад Юсуф билан учрашув ташкиллаштирилди.

Мазкур давра суҳбатида Одинахон Муҳаммад Юсуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган машҳур “Бахтиёр оила” китоби ҳақида нутқ қилди.

Нутқдан сўнг ўзаро савол-жавобларга навбат берилди. Унда талоқ масаласи, закот, иккинчи хотинлик, ҳомиладор бўлолмайдиганлар учун шариат бўйича сунъий бола орттириш йўллари, психологга мурожаат қилиш борасида шариатнинг рухсати, мерос каби масалаларга оид саволларга Одинахон Муҳаммад Юсуф батафсил жавоб қайтарди.

Йиғилганларга мадраса раҳбарияти томонидан ширинликлар тортиқ қилинди.

muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Пешқадамлар карвони,...Фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асос солганлари хайрли ишлардан давоми...

09:39 / 16.05.2023 2614
Намоз адо этилувчи уй фаришталар маскани Савол Намозни тарк этишнинг зарари нималардан иборат Жавоб Намоз давоми...

08:02 / 17.03.2017 6904
gallery linkfile ids9555,9554,9553 Сешанба  8 сентябрь куни Яқин Шарқнинг катта қисмини эгаллаб олган улкан қум бўрони давоми...

08:39 / 14.02.2017 5935