Тошкент Ислом институтида мавлид кечаси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

       2018 йил 1 декабрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан талаба қизлар иштирокида “Сизни севмай бўлурми?” мавзусида маънавий-маърифий мавлид тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга бир қанча ҳурматли меҳмонлар ташриф буюрдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот маркази Оила психологияси бўлими раҳбари Ферузахон Акромова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёллар билан ишлаш бўлими ходималари Марямхон Абдуллаева, Мунирахон Абубакирова, Зарифахон Қосимова, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси илмий ходимаси Нигорахон Ҳакимова, “Хадичаи Кубро” аёл қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти вакилалари, Тошкент шаҳри, Олмазор, Миробод ҳамда Яккасарой туманларининг бош отинойилари, “Muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти ходималари ва бошқа меҳмонларни санаб ўтиш мумкин.

Тадбирда талаба қизлар саҳобалар ва сўнгги умматнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини монологлар, саҳна кўринишлари ҳамда салавоту нашидлар орқали кўрсатиб беришди.

Меҳмонларга мавлид ширинлиги билан бирга Набий алайҳиссаломнинг суннатлари эслатиб ёзилган қоғоз парчалари ҳам тақдим этилди.

Сўнг “Ноябрь ойи – Ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги” муносабати билан бўлиб ўтган уч йўналишдаги беллашув ғолиб-ғолибалари институт раҳбарияти томонидан тақдирландилар. Мазкур йўналишлар қуйидагилардан иборат:

  1. Мақола ва ижодий ишлар (шеър, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб, ҳикоялар) бўйича;
  2. “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?” номли савол-жавоблар танлови (бу танлов Тошкент Ислом институти сайтида эълон қилинган эди);
  3. Хоналарни “Расули акрамга муҳаббат” мавзусида безаш.

Тадбир сўнггида талаба қизлар томонидан уюштирилган савол-жавобларда барча йиғилганлар иштирок этишди ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ва фарзандлари ҳақидаги саволларга фаол бўлиб жавоб бердилар.

Саҳна декорацияси ҳамда зал ва хоналарнинг безаклари томошабинга мавлид руҳиятини улашди.

Меҳмонлар мазкур тадбирдан юқори кайфият ва янги билимлар билан уйга қайтдилар.

 

[gallery link="file" ids="33916,33915,33914,33913,33912,33910,33909,33908,33907"]

Зуҳрахон Ҳамдамова,

“Muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади. 

Мавзуга оид мақолалар
Биз сизлар билан яқин ўтган кунларга, хусусан, Рамазон ойида сайтимизда амалга оширилган ишларга бироз давоми...

04:02 / 08.05.2022 12294
Охирги марта қачон бирор ишга қаттиқ берилиб кетганингиздан вақт ҳисобини ҳам унутиб қўйиб, соатлар ўтиб давоми...

21:00 / 26.07.2019 3803
Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдул Уъззо алАъдавий алҚураший ҳижратдан 18 йил олдин милодий 605 давоми...

13:26 / 28.03.2017 4769
Гамбия президенти Яҳё Жамме ўз давлатини «Барча фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган исломий давлат», деб давоми...

06:50 / 25.02.2017 3712