Мурожаатнома!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз фойдаланувчилари!

Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда бировга яхшилик улашиш, манфаат етказиш осон бўлиб қолди. Хусусан, бу иш интернет воситасида осонгина амалга оширилмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда битта хабарни бир вақтнинг ўзида минглаб фойдаланувчиларга етказиш мумкин. Шундан фойдаланиб, кўпчилик яхшилик улашишга бел боғлаган. Бу жуда яхши ҳолат, албатта. Фақат бунинг учун баъзи қоида ва одобларга амал қилишимиз кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз. Жумладан:

  1. Маълумотни улашадиган киши ўша маълумотнинг тўғри ёки нотўғри эканини ажратадиган даражада илмли бўлиши керак. Ёки ишончли манбанинг маълумотини улашиш лозим. Зотан, ҳадиси шарифда кишининг ёлғончилигига эшитган нарсасини гапириб кетавериши кифоя қилади, дейилган.
  2. Улашиладиган маълумот ўқувчиларнинг савиясига мос бўлиши лозим. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Одамларга билган нарсаларингни гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини суясизларми?» деганлар.
  3. Бирор бир сайт, саҳифа ва шу кабиларга тегишли маълумотни улашганда муаллиф ҳамда манбани кўрсатиш шарт. Хусусан, нусха кўчириб, ўз номидан улашиб юбориш бировнинг ҳаққига хиёнатдир. Гарчи яхшиликни улашаётган бўлсангиз ҳам, муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш шариат талабидир. Ҳозирги кунда бир саҳифадаги маълумотдан нусха олиб, ўз саҳифасига манбани кўрсатмаган ҳолда қўйиб юбориш ҳоллари кўп учраяпти. Хусусан, бизнинг саҳифаларимиздан ҳам олиняпти. Биз саҳифамиздаги маълумотларни улашишингизга қарши эмасмиз, фақат муаллиф ва манбани кўрсатинглар, илтимос!

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин!

Muslimaat.uz таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvf1wstI1NGDgembed Мен ҳам инсониятнинг бир аъзосиман.  Аниқ биламан, агар мен Аллоҳ азза ва жаллани давоми...

14:42 / 25.03.2019 4632
Ғуслнинг фарзи.  «Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ давоми...

14:08 / 29.10.2016 35661
Эрининг ошнонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади. Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, давоми...

21:56 / 08.06.2023 3285
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат. 50 йил давомида, доимо бахтли давоми...

15:42 / 20.02.2017 18721