БААлик олим адабиёт соҳасида Нобель мукофотига номзод бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирлашга Араб Амирликлари фуқароси Жамол Санад ас-Сувайдий ўзининг «Сароб» номли китоби учун адабиёт соҳасида Нобель мукофотига номзод бўлди. The National нашрининг хабар беришича, Ас-Сувайдий ўз китобида дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган экстремистик ғоялар муаммосига мурожаат қилиш билан бирга «сиёсий Ислом» деб аталадиган ғояларни шубҳа остига қўйиб, муаммога кенг қамровли ечимлар таклиф қилади.

Амирликлар стратегик тадқиқот марказининг бош раҳбари Ас-Сувайдий номзодининг кўрсатилишида 50 дан ортиқ экспертлар, жумладан, Бельгия, Италия, Германия, Франция, Испания ва Швейия олимлари ҳамда сиёсатчилари иштирок этди.

Китоб Ас-Сувайдийнинг шахсий қарашларига асосланган бўлиб, унга кўра экстремистик ғояларга қарши халқаро кураш фақатгина хавфсизлик ва ҳарбий ҳаракатлар билан чекланиб қолмайди, балки бу, биринчи навбатда, инсонлар онгини ўстириш билан боғлиқ бўлган узоқ муддатли жараёндир. Китобда дин ҳамда сиёсат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масалалари, экстремистик гуруҳларнинг юзага келиш сабаблари ва бошқа масалаларга эътибор қаратилади.

Антверпен университети исломшунос профессори, бельгиялик тадқиқотчи ва академик Иброҳим Литозенинг таъкидлашича, ««Сароб» ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан тўлақонли китобдир. Бу фикрлар ва ғоялар асосида замонавий ижтимоий масалаларни ҳал қилишнинг ажойиб намунаси саналади. Шунинг учун ҳам у адабиёт соҳасида Нобель мукофоти номзодлари қаторида бўлишга арзийди.

Мавзуга оид мақолалар
Зайнаб Мерчант Гарвард университетининг журналистика ва халқаро хавфсизлик соҳасини тамомлаётган давоми...

12:51 / 20.02.2019 3998
 Шарқ фалсафасида, хусусан, Ислом таълимотида аёлга нисбатан муносабат, аёлни улуғлаш алоҳида ўрин давоми...

06:13 / 03.12.2016 4542
АҚШ Президенти Барак Обаманинг президентликка қайта сайланганлигидан норози бўлган америка аҳолисининг давоми...

20:07 / 02.12.2016 4497
ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ 1. Эҳром. 2. Арафотда туриш. 3. Тавофул ифоза қилиш. ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ 1. Сафо ва давоми...

18:38 / 02.12.2016 4887