Туяга мингашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам изидан...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистони Қироллигининг ҳаж ва умра ишлари вазирлиги Қиролликнинг Макка ва икки ҳарам бўйича комиссияси билан ҳамкорликда айни пайтда ажойиб лойиҳа устида ишламоқда. Бу лойиҳа зиёратчиларга, шунингдек, Қиролликнинг фуқаролари-ю аҳолисига Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 622 йилда Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йўлларидан туяда саёҳат қилиш имконини беради.

“Саниятул вадоъга йўл” деб номланган ушбу лойиҳа Ҳижрат йўлидаги 27 бекат (тўхташ жойи)дан иборат бўлиб, меҳмонхоналар, дам олиш уйлари, музейлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Карвон ўз саёҳатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари Ясриб (Мадина)га отланишидан аввал Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан душманлардан уч кун давомида беркиниб турган Савр ғоридан бошлайди. Сўнгра карвон Ясрибга ҳижрат давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қабул қилган Умму Маъбаднинг чодири ўрнида тўхтайди (ўша ерда қўйнинг сути мўъжизаси содир бўлган эди). Кейин эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқа ибн Моликни учратган жойдан ўтилади. Суроқа қурайшликлар ваъда қилган мукофот умидида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изидан борган эди.

Бошқа жойларни ҳам зиёрат қилиб бўлгач, зиёратчилар ўз сафарларини Мадинада Сониятул вадоъга етганда тугаллайдилар.

Лойиҳа ташаббускорлари сўзига биноан, ушбу 380 километрдан иборат бу маршрут бўйлаб Мадинага автомобил, ҳаво шари ва мотоциклларда ҳам сафар қилиш мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
Тшшш... тинчлан, суюклигим, жимгина ухла... Сенинг уйқудаги чиройли кўзчаларингни ўпар эканман, тезтез ва бир давоми...

06:02 / 13.12.2016 7069
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ансорлардан бир киши ўғли билан тезтез келиб турар эди. давоми...

21:37 / 19.06.2023 2827
«Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган давоми...

00:34 / 10.12.2017 4562
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Қачон Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси бўлса, унинг кечасини бедор давоми...

11:32 / 11.05.2017 5061