Туркиялик 63 ёшли аёл ўзининг навбатдаги ўн олтинчи кўргазмаси билан инсонларга илҳом бағишламоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиялик 63 ёшли уй бекаси ўзининг санъатга бўлган кучли қизиқиши ортидан интилиши билан атрофдагиларни ҳайратга солмоқда.

Икки фарзанднинг онаси Фатма Кирдар бор-йўғи бошланғич мактабни тамомлаган. У Туркиянинг марказий вилояти Коняда ўзининг ўн олтинчи мойбўёқ билан чизилган суратлари кўргазмасини тақдим қилмоқда.

Кирдар рассомчиликка 30 ёшидан қизиқа бошлади. Бунга унинг санъат устози сабабчи бўлди. “Мен санъат устозимдан мойбўёқ билан расм чизишни ўргатишини сўрадим. У эса: “Бу жуда қийин иш, сенинг қўлингдан келмайди”, деди”, дейди Фатма Кирдар.

Устози ўргатишни рад қилгач, у фарфор тарелкаларга гуллар чиза бошлади. Кейинчалик эса табиатни тасвирлашга қизиқиши кучайди.

Унинг уйидан Таурус тоғлари манзараси кўриниб туради. “Мен тунда бўёқларимни олиб қўйиб, тоғларга тикиламан. Ичимда худди ўша олов ёнади”, дейди у.

Ҳозирга қадар Фатма Кирдор 150 суратдан иборат ўн бешта кўргазмани тақдим қилган.

Манба: Yenisafak

Мавзуга оид мақолалар
44. Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси қамарий ойда пайғамбар бўлганлар Жавоб Расулуллоҳ давоми...

16:35 / 13.12.2017 4023
Аввал ўтганлардан қолган ёки бошқача айтганда бирор назарга боғланмаган расм. Замондош уламолар бу давоми...

21:00 / 03.07.2019 3794
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми Рамазоннинг ифорини сезяпмизмиИнсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у давоми...

21:03 / 13.03.2023 2912