"Рамазонда кўзгуга боқиб…"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан барчангизни қутлаб, ушбу ойни фойдали амаллар билан ўтказиш учун бир-биримизга кўзгу бўлиш мақсадида "muslimaat.uz" сайти қошидаги "forum.muslimaat.uz" муслималар форумида "Рамазонда кўзгуга боқиб…" деб номланган танловга аёл-қизларни таклиф этамиз!
Танлов мақсадига кўра, муборак Рамазон ойида жамиятимизда энг кам эътибор қилинадиган ✅савоб амаллар ҳамда ушбу ойга номуносиб бўлган, жамиятимизда энг оммалашган ❌нотўғри амаллар ҳақида ёритилиши зарур.
Танлов шартлари қуйидагича:
*Танловга юборилган материаллар матн ёки инфографика (расм) кўринишида бўлиши;
*Юборилган материал ҳажми А4 стандарт форматда 2 бетдан ошмаслиги ва бир бетдан кам бўлмаслиги;
*Жамиятимиздаги долзарб ижтимоий ҳолатларни қамраб олиши керак.

Юборилган материалларда саводхонлик даражаси эътиборга олинади.
Материалларни баҳолаш ижтимоий тармоқларда амалга оширилиб, энг кўп (ёқтирилган – like) овоз олган 3 иштирокчи ғолиба деб қабул қилинади.
Танлов Рамазон ойининг 8-кунига қадар давом этади ва 2 кун давомида овоз берилади.
Марҳамат, азизалар, иштирокингизни кутамиз. Хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, Ўзи мададкор бўлсин!

http://forum.muslimaat.uz/viewtopic.php?f=65&t=1070
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик 21 ёшли Сардорбек Сайфутдинов V БутунУкраина Қорилар мусобақасида ғолиб бўлди. Украина давоми...

20:47 / 09.01.2017 3462
Cингапурлик муслима 67 ёшида исломшунослик бўйича бакалавр илмий даражасига эга бўлиб, болалигидаги давоми...

20:00 / 05.09.2019 3363
Ўн нарса фитратдан Савол Ассалому алайкум Балоғат ёшига eтаётган қиз ва йигитларнинг қўлтиқ ости ҳамда давоми...

12:30 / 16.08.2017 8081
Йигирма иккинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирман иккинчи кун. Бугун бир оз бетобман. Кеча ифторликдан давоми...

21:28 / 17.06.2017 3209