Абу Дабида ифторлик чодирлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Дабида турли миллат, маданият ва диндаги инсонлар шаҳар бўйлаб ўрнатилган ифторлик чодирларида бир жамият сифатида йиғилмоқдалар, дея хабар беради Gulf News.

Амирликлар Қизил Яримой Жамияти ташаббуси билан ташкил қилинадиган оқ ифторлик чодирлари ҳар йили Рамазон ойида очилади ва ҳар қандай ташриф буюрувчига таом таклиф қилади. Ҳар бир чодир 300 тача кишини сиғдириши мумкин бўлиб, уларга бепул ифторликлар тарқатилади.

“Мен ҳар куни бу ерга ўзим ишлайдиган ресторандан таом келтираман, – дейди мисрлик Холид Сабрий. – Кўнгилли сифатида ҳар бир таомнинг яхши ҳолда етиб келишига ва тарқатилишига масъулман. Шунингдек, ҳеч нима исроф бўлмаслигига эътибор қаратаман. Рамазон ойида бундай эзгу ишни қилишдан мамнунман. Бу жуда ажойиб ташаббус ва мен унинг бир қисми эканимдан ғурурланаман”.

“Мен бундай чодирда аввал ҳам бўлганман. Бу гал жиянимни олиб келдим. Бу унинг учун таълим ва тарбиявий аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман. Биз ҳам мусулмон жамияти билан бирга рўза тутиб кўришга қарор қилдик”, дейди угандалик мусулмон бўлмаган меҳмон.

Мавзуга оид мақолалар
2015 йилнинг 21 майидан   то 23 майигача Москванинг «КрокусЭКСПО» Халқаро кўргазмалар марказида VI Москва давоми...

14:02 / 06.02.2017 5019
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзи эшитган озорга сабр давоми...

05:58 / 20.11.2016 6236
Daily Timesнинг хабар беришича, Канада ва Британияга тааллуқли икки университет томонидан олиб борилган давоми...

13:36 / 05.02.2019 3742
embedhttpswww.youtube.comwatchvu8Kv906xZdwembed

09:37 / 15.09.2016 4223