Гўзал ўрнакдаги сифатлар (5. Кам гапириб, кўп амал қилиш)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 105-оятида шундай марҳамат қилади: «Сен: «Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрадилар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини беради», деб айт».

  • قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

َنْ عَلِيّ رضي الله عنه: كان رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْزِنُ لِسَانَهُ إِلَّا فِيمَا يَعْنِيهِ

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Набий соллалоҳу алайҳи васаллам ўзларига алоқаси бўлмаган нарсадан тилларини сақлар эдилар" (Бағавий ривояти).

(Аслида шу ерда матн бошқачароқ, яъни:

قال : فسألته عن مخرجه : كيف كان يصنع فيه ؟ قال: كان رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْزِنُ لِسَانَهُ إِلَّا فِيمَا يَعْنِيهِ

Бунда биринчи “қола”нинг фоили Ҳусайн розияллоҳу анҳу, сўралаётган эса Али розияллоҳу анҳу.)

  • عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رضي الله عنه قَالَ كَانَ طَوِيلَ الصَّمْتِ، قَلِيلَ الضَّحِكِ

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "(Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам) узоқ сукут сақлаб, кам кулар эдилар" (Байҳақий ривояти).

Энди ўзимизнинг ҳолимизни мана шу кўрсатмаларга таққослаб кўрайлик. Тил офати ҳақида бутун бошли китоблар битилган. Ҳақиқатда ҳозирги кунда бошимизга келаётган балоларнинг аксари мана шу бир парча гўштни тўғри тутмаганимиздандир.
Айниқса, ижтимоий тармоқлардаги баланд-парвоз гапларнинг кўплигидан инсоннинг боши айланади. Бу гап соҳибларининг сўзларини эшитган киши уларни қаҳрамон тимсолида кўради. Аммо шахсий ҳаётларини билган одам уларнинг амаллари жуда ҳам озлигини кўради.
Кўп ҳолларда икки елкамиздаги котиб фаришталар ҳақида унутиб қўямиз. Унутмайлик, "гувоҳимиз" ҳамиша ҳозир!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Тирикчилик Эй тирикчилик Сен кимсан ёки нимасан Наҳотки, ҳамма сени деб юрган бўлса бу дунёда Балки, сен давоми...

21:49 / 06.03.2017 5827
Таассуротлар... Келин бўлиб тушган хонадонимда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

21:19 / 04.03.2024 8398
Қиличбоз Ибтижоҳ Муҳаммад 2016 йилда Олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоаси таркибида қатнашиб, совриндор давоми...

21:53 / 07.02.2019 2928
Шу йилнинг март ойида Германиянинг молиявий ишларни назорат қилувчи органи Bafin, мамлакатдаги биринчи ислом давоми...

09:48 / 05.02.2017 5947