Гўзал ўрнакдаги сифатлар (8. Сўзлаётган сўзларида диққатли бўлиш, билмай туриб ҳар бир эшитганини гапиравермаслик)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36-оятида марҳамат қилади:
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишининг ёлғончилигига кифоя», дедилар (Муслим ривоят қилган).

Қани энди мана шу ёмон одатдан халос бўла олсак. Киши билмай гапиришининг оқибати нақадар хатарли эканини одамларнинг онгига синдира олсак!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бир умр меҳнат қилиб, улкан илмий мерос қолдирдилар. У киши асосий эътиборни маълумотларнинг тўғри бўлишига қаратар эдилар, асоссиз гапларнинг барини йўққа чиқарган эдилар. Лекин шунча катта ҳажмда энг саҳиҳ маълумотларга эга бўлишимизга қарамай, илм аҳлларининг тўғри таълимот тарқатиш йўлидаги тинимсиз меҳнатларига қарамай, айнан мана шу иллат туфайли керакли натижага эриша олинмаяпти.
Хабарлар, гап сўзларнинг аксари юқорида қайтариғи баён қилинган турдандир. Ҳаттоки ўзимиз ҳақимизда ўзимиз билмаган гапларни эшитишгача бориб етяпмиз. Аллоҳ таоло барчамизнинг сўроғимизни осон қилсин ва ёлғончи бўлиб қолишимиздан асрасин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Фарзандларнинг дарсларини қилдириш отаоналарнинг энг катта муаммоларидан биридир. Болалар ҳам, давоми...

01:54 / 06.01.2024 2631
Франция Миллий Фронт партиясининг етакчиси маҳаллий сайловларда ғолиб чиққандан сўнг, мактабларда давоми...

16:00 / 24.01.2017 3571
Арзимаган  кичик бўрон пайтида кемадан фақат қўрқоқларгина биринчи бўлиб жуфтакни ростлайдилар. Ҳаттоки давоми...

14:57 / 02.03.2017 10184
1975 йили Аллан Котт «Рўза турмуш тарзидек» китобида ёзишича, рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб давоми...

10:08 / 07.03.2017 5943