Мичиганда ёш муслима Google нинг Doodle (дудл) мусобақасида штат ғолибаси бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мичиган Ислом академияси (АҚШ)нинг ўн ёшли муслима талабаси Google компаниясининг дудл (Google Doodle – Google сайтининг бош саҳифасида байрамлар, тадбирлар, муваффақиятлар каби маълум муносабатлар билан сайт асосий логосининг ўрнига алмаштириладиган вақтинчалик ўзига хос суратлар) мусобақасида мичиганлик иштирокчилар орасида ғолиб бўлди, деб хабар беради Mlive нашри.
Мусобақа иштирокчилари «Умид қиламанки, катта бўлганимда…» мавзуси остида ўзларининг келажак ҳақидаги тасаввурларини акс эттирган дудл учун суратларни тақдим этишди. Тўртинчи синф ўқувчиси Лиана Сиддиқ томонидан тақдим этилган суратда Марсга махсус топшириқ билан юборилган илғор муслима астронавт тасвирланган. Мусобақанинг ушбу босқичида ғолиб ҳар бир штатдан боғча ёшидан тортиб, битирувчи синф ўқувчилари орасидан танлаб олинган.
«Биз мактабда баъзан австронавтлар ҳақида ўқиймиз. Ҳар сафар улар ҳақида ўқиганимизда мен аёл астронавтлар ҳақида деярли эшитмайман. Шунинг учун мен Марсга чиққан биринчи аёл астронавт бўлишни орзу қилардим», дейди Лиана.
Мусобақанинг сўнгги босқичда бешта финалист танлаб олинади. Ғолиблар 5000 доллар пул мукофоти, Google компаниясининг Калифорниядаги бош қароргоҳига саёҳат ва Гугл жиҳозлари каби мукофотларни қўлга киритадилар.
Pew тадқиқот марказига кўра, мусулмонлар 322 миллионлик АҚШ аҳолисининг 1 фоизини ташкил қилади. Марказнинг тадқиқотларига биноан, америкалик мусулмонлар ўз иймонларига садоқат билан бирга замонавий ҳаётда ҳам фаол бўлган энг мўътадил мусулмонлардир.

Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 6 март, МоскваУстоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва Россиядаги ўзбекзабон аёлқизлар билан Alfardquo давоми...

09:42 / 08.03.2024 9544
Канаданинг Онтарио шаҳрида 25 октябрь куни Шимолий Америкадаги энг йирик мусулмонлар фестивали MuslimFest бўлиб давоми...

03:32 / 24.10.2020 3390
Муслима шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини давоми...

22:19 / 03.06.2020 4500
Дунёнинг энг таниқли муслима супермодели Ҳалима Аден подиумдан буткул кетишга қарор қилди. Ҳалима Aден давоми...

03:35 / 30.11.2020 3567