Эҳсонинг муҳаббатга тўла бўлсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

“Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга қўяётганини ва унга яна бақлажон, бодринг ҳамда ўрик доналарини ҳам қўшаётганини кўрдим. У уйдан чиқишга шошиларди! Ҳайрон бўлиб ундан:

– Бу кимга? – деб сўрадим.

У менга:

– Қоровулга! Бувим мени шунга буюрдилар, – деди.

Мен қизимга:

– Бир неча ликопча келтир ва ҳар бир нарсани шунга сол, патнисни тартибга келтир, бир стакан сув, қошиқ ва пичоқ ҳам қўшиб қўй, – дедим.

У шундай қилиб чиқиб кетди. Қайтгач, мендан нима учун бундай қилдирганимни сўради. Мен унга:

– Қизалоғим, таом – бу молнинг садақасидир, тартиб эса – ҳис-туйғулар эҳсони. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради. Яъни, аввалги ҳолатда олиб кетганингда қоровул овқатнинг қолган-қутганини менга келтиришди, деган хаёлга борарди. Иккинчи ҳолат эса унинг яқин дўст ёки азиз меҳмон эканини ҳис эттиради. Бу ерда молни бериш ва руҳни бериш орасида катта фарқ бор. Бу эса Аллоҳ олдида ва фақир инсон олдида буюк ишдир!"

(Шундай экан, қилаётган эҳсонинг хорлик ва  пастлик эмас, муҳаббат ва карам билан тўла бўлсин!)

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Лаҳннинг луғавий маъноси майл ва четланишдир. Истилоҳда эса Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган давоми...

11:12 / 26.10.2016 5989
httpswww.youtube.comwatchvJkqJqj01Y68ampfeatureyoutu.be

14:26 / 20.12.2018 3799
Имрон шаҳарнинг кўзга кўринган оилаларидан бирида катта бўлган йигит. Отаонасининг эркатойи. Ҳар доим давоми...

10:26 / 11.07.2017 9232
Шайх Муҳаммад Аввома   беназир муҳаддис олим биринчи қисм Аввал хабар берганимиздек, муҳаддис олим давоми...

16:23 / 26.09.2018 6520