Йўқолган мол қиссаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечаларнинг бирида бир киши имом Абу Ҳанифа ҳузурларига бориб:
— Эй имом! Мен анча вақт олдин молимни бир ерга кўмган эдим, лекин жойини унутдим. Менга шу мушкул ҳолатда ёрдам бера оласанми? — дебди.
Шунда имом:
— Бу ҳолатда сенга ёрдам бериш фақиҳнинг иши эмас, — деб бир лаҳза ўйланиб қолибди. Сўнгра: — Бор, эрталабгача намоз ўқи. Иншааллоҳ, молнинг жойини эслайсан, — дебди.
Киши уйига бориб, намоз ўқишни бошлабди. Бироз вақт ўтиб, намоз асносида тўсатдан молнинг қаерга кўмгани эсига тушибди. Тезлик ила у ерга бориб, молни топибди. Эрта тонгдан имом Абу Ҳанифанинг ҳузурларига келиб, мол билан бўлган тасодифий воқеа хабарини бериб, раҳмат айтибди. Сўнгра:
— Молнинг жойини эслашимни қандай билдингиз? — деб сўрабди. Шунда имом:
— Мен шуни биламанки, албатта, шайтон намозни хотиржам ўқишингга қўйиб қўймайди, сени намозингда молингни эслашлик ила машғул қилади, — дедилар.

Зебунисо Дилшод қизи таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvNZr8zPQEkqoembed Кеча Денгиз масжидида ўтган дарсда айтган эдим. Қалбларни титратадиган, яъни давоми...

14:39 / 25.03.2019 4124
embedhttpswww.youtube.comwatchvj0HdqNZAgf4featureyoutu.beembed

18:04 / 23.11.2018 3915
Аллоҳдан кучқувват сўрадим.... У эса кучли бўлишим учун имтиҳон, синов ва машаққатлар берди менга. Аллоҳдан давоми...

05:54 / 15.12.2016 4336