67 ёшли талаба аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Cингапурлик муслима 67 ёшида исломшунослик бўйича бакалавр илмий даражасига эга бўлиб, болалигидаги орзусини рўёбга чиқарди. «Ёшимнинг катталиги таълим олишимга тўсқинлик қилмаслигини исботлай олдим», дейди Руқия Умар Сингапурдаги “Сандей таймс” газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, у болалигидан ўқишни ниҳоятда яхши кўрар ва мадрасада таълим олишни жуда хоҳлаган. Тақдирида эса бошқа битиклар бор эди – ўқиш ўрнига узоқ вақт машиналар тураргоҳида ёрдамчи бўлиб ишлашига тўғри келди. Шунга қарамай, 40 ёшдан ошганида араб тили бўйича биринчи дипломини олишга эришди.

У турмуш ўртоғи, учта қизи ва икки набираси ёрдамида 11,5 йил давом этган масофавий таълимдан кейин илмий даражага эга бўлди. Руқия хоним ўз илмий ишида мусулмон аёлларнинг Сингапур жамиятидаги ўрни қай даражада эканини ўрганиб, парламент спикери Халима Ёқуб ва оилавий шифокор Элли Сабриналар фаолиятини намуна сифатида ёритди. «Умид қиламанки, саъйи-ҳаракатларим менинг ёшимдаги бошқа инсонлар учун вақтни бой бермасдан, қолган ҳаёти давомида ҳам таълим олишни давом эттиришда ибрат бўлади», дейди Руқия Умар хоним. У ўқишни тамомлаганида «Жамия» ўқув марказининг 33 нафар битирувчилари ичида энг ёши улуғи эди.
Мудофаа ва ташқи ишлар вазири Малик Усмон уни мақтаб, бир умр илм исташ Ислом динининг асосларидан бири эканлигини таъкидлади. У битирувчиларга ўз малакасини тинимсиз ошириб бориш, порлоқ келажак учун ҳаракат қилиш, ўз билими билан жамият аъзоларига Исломни янада яхшироқ тушунишга ёрдам бериш лозимлигини уқтирди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
    Бир неча йиллар олдин, ҳомиладор бўлган қўшнимизнинг аёли «Фарзанди дунёга келгач, уни фарзандсиз давоми...

10:04 / 07.02.2017 7007
Қибланинг ўзгартирилиш воқеасини кўпчилигимиз яхши биламиз. Исломнинг илк даврларида мусулмонлар Байтул давоми...

13:58 / 10.05.2019 3611
  Зарифа Қосимова 1959 йил 22 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1966 йилда  Олмазор тумани аввалги давоми...

10:36 / 30.01.2017 5722