ХИТОЙДА ОЧИЛГАН ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА АЭРОПОРТ ИРОҚЛИК МУСЛИМА ТОМОНИДАН ЛОЙИҲАЛАШТИРИЛГАН
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пекинда энг катта халқаро Дасин аэропорти очилди. “Сина” ахборотлар порталининг хабарига кўра, у 25 сентябрь куни биринчи рейсни қабул қила бошлади. Бу лойиҳа Хитой авиацияси тарихида энг қимматбаҳо лойиҳа бўлгани таъкидланади.
“Дасин” – дунёдаги энг катта яхлит ҳолатда қурилган бинодир. Аэропорт терминалининг томи дунёдаги энг катта пўлат том деб тан олинди. Майдони эса 25 та футбол майдонига тенгдир. Томнинг дизайнини архитектор ва дизайнер Заха Ҳадид ишлаб чиққан. Заха Ҳадид ироқлик муслима бўлиб, у архитектура йўналишидаги энг нуфузли Прицкер мукофотининг биринчи аёл совриндоридир. Бу муслима бир неча маротаба дунёнинг энг эътиборли инсонлари рўйхатидан жой олган. У лойиҳалаштирган бинолар Буюк Британия, Германия, Австрия, Франция, Дания, АҚШ, Япония, Россия кўчаларига зеб бериб турибди.
Заха Ҳадид 2016 йил охирида, тўсатдан бир қанча якунланмаган катта лойиҳаларни қолдириб вафот этди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
21 асрда ҳижобли аёлларни телевизор экранларида, ишбилармонлар даврасида ва ҳукумат органларида учратиш давоми...

11:41 / 27.04.2017 6371
Жуҳа бир куни кечаси аёли билан гаплашар эди. Бас унга эртага эрталаб ўрмонга ўтин кесгани бораман. Ва агар давоми...

07:46 / 27.02.2017 9143
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рамазон шарифнинг  файзли кунларидан яна бирида сиз, давоми...

22:09 / 08.02.2017 4325