Устозлар мартабаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Мураббийлик дунёдаги энг улуғ касблардан биридир. Динимиз таълимотларида бу касб эгаларига юксак эҳтиром кўрсатилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Расул юбордик» (Бақара сураси, 151-оят).

Оятнинг тафсирига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳикматни, биз билмайдиган илмларни ўргатиш учун юборилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «бутун умматнинг устози» дея шарафланишлари ҳам бу касбнинг нуфузи нақадар улуғ эканини кўрсатади.

Маълумки, устоз илм берувчи, итоатга, ҳурмат ва эъзозга муносиб зотдир. Ўқитувчи талабанинг шахсиятини шакллантириш ва уни тарбиялаш учун жавобгарлиги билан жамиятда катта аҳамиятга эга бўлган энг нуфузли шахсдир. Жамиятдаги мана шундай муҳим ўрни сабабли Ислом муаллимни жуда юксак даража ва мақомларга кўтаради. Муаллим ижтимоий ривожланиш ва мустаҳкам жамият тузишда биринчи бўғин бўлгани ҳамда шахс ва аҳолининг хулқ-атвори ва ақлий ривожланишига сабаб бўлгани боис Ислом унга юксак эътибор қаратади.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг қуйидаги эътирофларидан бу касб эгаларининг қанчалик эҳтиромга лойиқ инсонлар эканлигини англашимиз мумкин: «Менга илмдан бир ҳарф ўргатганнинг қулиман: хоҳласа сотиб юборади, хоҳласа озод қилади, хоҳласа қул ҳолимда қолдиради».

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин юборилган барча пайғамбарлар ҳам устоз бўлганлар ва шубҳасиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун буюк устоздирлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига Аллоҳ таолога қандай ибодат қилишни, Қуръони Карим таълимотларини кундалик ҳаётимизда қандай татбиқ этишни ва бошқа кўплаб Ислом аҳкомларини ўргатдилар.

Ислом дини илм динидир. Аллоҳ таоло мусулмонларга илм талаб қилишни ва ўрганишни Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида амр қилган. Ислом илм излашга ва устоз-мураббийларни ҳурмат қилишга  тарғиб қилади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи  Исломда энг юқори мавқега эгадир.

Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Китобида шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илм берилганларни даражаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

Мухтасар қилиб айтганда, бизга таълим-тарбия бераётган мураббий ҳар қанча иззат-ҳурматга лойиқ зотдир. Шунинг учун ҳам уларни авайлаб-асраб, қадрларига етишимиз керак.

Оиша тайёрлади.

Quranreading.com  сайтининиг “Status of Teachers in Islam” мақоласидан фойдаланилди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ деди.Қалблар қозонга ўхшайди, ичидаги нарсалар унда қайнайди. Тиллар эса унинг давоми...

22:34 / 11.03.2023 3846
Жаннат оналар оёғи остидадир Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди Бир давоми...

21:31 / 08.02.2017 5804
Ҳафта давомида ишдан чарчаб, ҳориб келиб, у ёқбу ёқни бироз эпақага келтиргандек бўласиз. Лекин дам олиш давоми...

21:44 / 27.11.2016 7502
Уҳуд ғазоти куни мусулмонлар бошига ўта катта мусийбат етиб, Мадинаи мунавварга Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:07 / 29.07.2023 2399