Сўнгги илтижо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибрат

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу ўлим соати яқинлашгач, охиратдаги ҳисоби енгил бўлишини ўйлаб, молининг ярмини Байтуллоҳга (давлат хазинасига) топширишни васият қилди. Тунда аҳволи оғирлашгач, ўзига ўзи: «Эҳ, қуриб кетгур дунё. Сенга қирқ йил подшоҳлик қилдим, йигирма йил амир, яна шунча йил халифа бўлдим. Аммо ҳеч нарса вафо қилмади. Дунёни яхши кўрувчиларнинг ҳолига вой бўлсин!» деди.

Муҳаммад ибн Сирин бундай дейди: «Муовияга ўлим келгач, юзини ерга қўйди. Сўнг бошқа юзини ерга суриб йиғлади ва: «Аллоҳим, Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимдан хоҳласа, кечирадир...” (Нисо сураси, 48-оят) деб марҳамат қилгансан. Аллоҳим, мени Ўзинг кечиришни истаган бандаларинг қаторида қилгин!» деди».

«Иҳёи улумид дин» китобида келтирилишича, Муовия ибн Абу Суфён ўлими яқинлашганида: «Мени ўтқазинглар», деди. Уни ўтқазиб қўйишди. Шунда у Аллоҳ таолога тасбеҳ айтди ва Парвардигорни зикр қилаётиб, кўзига ёш олди ва: «Эй Муовия, кексайиб, мункиллаб қолганингда Роббингни эслаяпсан-а! Эҳ, шундай бўлиб қолди. Ёшлик ўтди-кетди», деди. Шундан сўнг баланд овозда ҳўнграб юборди ва: «Эй Роббим, золим қалбли осий қарияга раҳм қил! Аллоҳим, тойилишни йўқ қилгин, хатони кечиргин ва Сендан ўзгага суянмаган ва Сендан ўзгага умид қилмаган кишига ҳилминг ила раҳм этгин!» деди.

Абул Али ибн Маймун ибн Миҳрондан, у отасидан ривоят қилади: «Муовия бундай васият қилган: «Расулуллоҳ алайҳиссаломни таҳорат олдирдим. Эгниларидаги кийимларини ечиб, менга кийдирдилар. Мен уни асраб қўйганман. Вафотимдан сўнг жасадимга Расулуллоҳнинг кўйлакларини кийдиринглар. Шояд, Аллоҳ таоло бунинг баракотидан менга раҳм қилса... ».

“Расулуллоҳ атрофидаги кишилар” китобидан

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Эй мусулмон биродарим,  Набий алайҳиссалом тунги намозга туришга одамларни қизиқтирганлар ва рағбат давоми...

18:56 / 01.02.2017 16260
Жаҳолат разолат омили         Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва давоми...

07:57 / 17.03.2017 7526
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор Сизку юракларда илк зиё ёққан.  Олимми, шоирми ва ё санъаткор, Илк бор давоми...

11:52 / 12.10.2017 17158
embedhttpswww.youtube.comwatchvmkNOpc9HHwembed

14:20 / 27.10.2016 19669