Тўрт фарзанднинг онаси – Гулзода Лондонда бепул таълим олиш имкониятига эга бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўрт фарзанднинг онаси – Гулзода Лондонда бепул таълим олиш имкониятига эга бўлди

Гулзода Ўш шаҳрининг Араван қишлоғида, муҳандис ва ўқитувчи оиласида туғилиб ўсган. Мактабда бир неча марта информатика фанидан бўлиб ўтган фан олимпиядалари ғолиби бўлиб, келажакда дастурлаш соҳасида фаолият кўрсатишни ният қилган. Аммо кейинчалик онасининг касбига, яъни инглиз тили ўқитувчиси бўлишга қарор қилган.

Ҳозирда у Англиянинг нуфузли тадқиқот олийгоҳларидан бири ‒ University College Londonда таълим олмоқда. Гулзода Буюк Британияда магистратура босқичида таълим олиш имконини берувчи Chevening дастури стипендиясини қўлга киритган.

Қаҳрамонимиз Англияда оиласи, яъни турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан яшаб, таълим олмоқда.

“Менинг ҳозирги ўқишим Чивнинг (Chevening) дастури ва Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмаги билан амалга оширилади. Талабалик вақтларимдаёқ, магистратурада таълим олишни орзу қилардим. Турмуш ўртоғимнинг доимий қўллаб-қувватлаши сабаб  Чивнинг дастурида иштирок этишга қарор қилдим. Ушбу дастурни танлашимнинг асосий сабаби дастур бир йилга мўлжаллангани, ёш бўйича чекловлар йўқлиги ва оилавий бориб яшаш имконияти ҳам мавжудлигидир. (Лекин дастур фақатгина талабанинг ҳаражатларини қоплайди, талабадан бошқалар ўз ҳисобидан боради.) Грант талабанинг йиллик ўқиш харажатларини тўлиқ қоплайди. Стипендияни қўлга киритиш осон бўлмади”, ‒ дейди у limon.kg сайтига берган суҳбатида. ‒ Биринчи марта иштирок этганимда, дастлабки босқичдан ўтолмадим. Лекин тушкунликка тушмадим ва кейинги мавсумда яна топширдим. Ишонардимки, менга боғлиқ бўлган ҳаммасини қўлимдан келганича бажаришим, бор кучим билан ҳаракат қилишим керак, натижа эса Аллоҳдан. Алҳамдулиллаҳ, айни пайтда Лондоннинг энг яхши университетларидан бирида ‒ University College Londonда таълим ва халқаро ривожланиш йўналишида магистратурада таҳсил оляпман. Бизнинг факультетимиз олти йилдан буён таълим соҳасини ривожлантириш йўналишидаги факультетлар бўйича дунё миқёсидаги рейтингда энг биринчи ўринни эгаллаб келмоқда”.

Манба: limon.kg

 

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Дунёга машҳур америкалик хонанда Акон тўлиқ исми Алиум Дамала Бадара Эйкон Тиам Маккаи мукаррамага ташриф давоми...

07:00 / 01.06.2020 3846
2023 йил 7 декабрьИндонезия делегациясининг Тошкент Ислом институтига ташрифиИндонезия уламолар кенгашининг давоми...

08:12 / 08.12.2023 1651
Азиз опасингилларquotПешқадам мактабиquot ўқув марказига аёлқизларимизни ишга таклиф этамиз2 йиллик давоми...

10:09 / 26.12.2022 4715
Бугун, 3 март куни Самарқанд шаҳрида Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугунrdquo давоми...

06:47 / 04.03.2020 4203