Макка ва Каъбанинг суратини илк бор олган мусулмон тасвирчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан

Макка ва Каъбанинг суратини илк бор олган мусулмон тасвирчи

Муқаддас Маккаи Шариф суратини тарихга муҳрлаган илк тасвирчи Абдул Ғаффор тўғрисида кўпчилик билмайди. Aммо 130 йил аввал у ишлаган суратлар ўзига хос ва бетакрордир.

1884-1885 йилларда Маккада бўлган Абдул Ғаффор ўзининг ҳис-ҳаяжонини кундалигида ва устози – голландиялик насроний Сноук Харгроньега ёзган хатларида баён қилади. У Сноук билан Маккада учрашганида тасвирчилик соҳасида анча тажрибага эга бўлса-да, ҳали унинг ишлари тартибга солинмаган, у қадар мукаммалликка эришмаган  эди.

 1886-1889 йиллар оралиғида Абдул Ғаффор Макка ва унинг аҳолисини тасвирлаган 250 та сурат олган эди. У ҳаж мавсумида ҳожиларни илк бор  суратга олган тасвирчи.

Aммо тасвирчилик унинг ягона машғулоти эмас эди, у тиш даволаш, соатозлик, қуролсозлик, шунингдек, олтин ва кумушдан зеб-зийнат ясаш билан ҳам шуғулланарди. Шунга қарамай, уни тасвирчилик санъати ва унинг замонавий усуллари қизиқтирар эди.

Устози Aраб ярим оролидан кетишга мажбур бўлгач, Абдул  Ғаффор у қолдирган ускуналар ва 144 та шиша пластинадан фойдаланди. Харгонье ўзининг бу “совғалари”ни қолдириб Aбдул Ғаффорнинг ишларига таъсир кўрсатишини ўйлаганди. Ҳақиқатан ҳам, Абдул Ғаффор ўз ишларини Сноук билан бўлишарди. Унинг олган  суратларида Харгроньенинг таъсирини дарров пайқаш мумкин. Устоз-шогирд ўртасида хат ёзишмалари давом этиб турса-да, у кейинчалик устозининг фикрини маъқулламади. Харгронье Абдул Ғаффорнинг олган суратларини ўзининг аёллар, қуллар ва жамиятнинг ночор табақасини намоён етадиган ишида иштирок этишини истаганди. Унга жавобан эса Абдул  Ғаффор қўлига илинган бир нечта суратнигина бериб юборган.

Суратчи 1886-1889 йиллар давомида 250 дан ортиқ суратларни Харгроньега жўнатади. Уларнинг кўп қисми ўша пайтларда китобларда босилиб чиқади. Дунё юзини кўрмаган суратлар эса Нидерландиянинг Лейден университетида Сноук Харгроньенинг шахсий архивида сақланади. Уларга муаллиф исми сифатида Aбдул Ғаффор эмас, голландиялик сураткаш Харгронье ўз исмини ёзиб қўйган.

1889 йили ҳаж мавсумига оид дастлабки суратлар эълон қилинган мақолада Харгронье Ғаффорни ўзи таълим берган маккалик табиб деб эслаб ўтади. Бугунги кунда суратлар жамланмаси мутахассислар томонидан 120 000 фунт стерлинг, яъни  160 000 долларга баҳоланган. Уларнинг орасида Маккадаги Каъбанинг ёпинчиғи, Каъба ва Масжидул Ҳаром, Aрофат тоғидаги ҳожиларнинг ўтовлари, шунингдек, Мадинадаги Масжиди Набавийнинг илк суратлари ҳам бор.

Ильмира Гафиятуллина

Зулайҳо Қамбарова таржимаси

Манба: “Ислам-тудей” нашри

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима давоми...

22:00 / 13.06.2020 4592
Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та фактБугунги глобаллашган оламда, мусулмонларнинг турли миллат вакилларидан давоми...

01:53 / 03.05.2020 6432
Бугун пойтахтимиздаги .Нажот таълим, ўқув марказида опасингилларимиз учун навбатдаги илмий суҳбат ташкил давоми...

08:44 / 21.01.2024 2595
Буюк Британия тарихида биринчи марта ҳижобли мусулмон аёл судья лавозимини эгаллади. 40 ёшли Рафия Aршад давоми...

21:30 / 28.05.2020 4270