МАСЖИД ФАРРОШИ ҚУРЪОН ХОФИЗИ БЎЛДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд олди. У 1,5 йил олдин масжидга фаррош бўлиб ишга кириб, у ердаги тозалик ва бошқа хўжалик юмушлари билан шуғуллана бошлади.

Ражаб Чинор ҳар куни ишларини тугатганидан сўнг Қуръонни ўрганиш бўйича кечки машғулотларга қатнашишни одат қилди ва аста-секин доимий тингловчига айланди. Ишдан бўш вақтларида оят ва сураларни ўқиб, ёдлаб борди ва 18 ойда Китобни тўлиқ ёд олди.

Аллоҳнинг Китобига алоҳида меҳр қўйган бу инсон узоқ вақтдан буён Қуръонни тўлиқ ёд олиш истагида яшаганини ва ҳатто «Имом Хатиб» лицейига киришга ҳаракат қилганини, аммо турмуш шароити туфайли у ерда таълим олишга имкон топа олмаганини айтади. Қарангки, у ўзининг бу орзусига масжидда оддий фаррош сифатида ишлаб юриб эришди.

Қуръон хофизига ижозани топшириш маросимида Ражаб Чинор Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига амал қилишга интилганини таъкидлади: «Қуръон қорилари фаришталар билан бир мақомда бўлади». Ражаб Чинор бу ҳадис унинг учун илҳом манбаи бўлганлигини ва Aллоҳ розилиги учун ихлос билан ҳаракат қилиб, Қуръонни осон ўрганганини эътироф этди.

«Менинг ишим эрталаб соат 5:00 да тугар ва соат 10.00 гача мен масжидда Қуръон ўрганиш билан банд бўлар эдим. Устозларим Сулаймон Олмос ва муфтий Ҳасан Ядракдан менга берган билимлари учун миннатдорман. Aллоҳ  улардан рози бўлсин! Ана шу инсонларнинг ёрдами билан мен атиги бир ярим йил ичида Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлдим ва Қуръон ҳофизига айландим», дейди Ражаб Чинор.

Оиша тайёрлади

Манба: islamisemya.com сайти

Мавзуга оид мақолалар
Пандемия вақтида Рамазон рўзасини тутишБу борада мутахассис нима дейди Aбу Дабидаги Кливленд клиникасининг давоми...

00:09 / 24.04.2020 3304
Халқаро Олимпия ўйинларига одатда турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб ўйинчилар ташриф буюришади.Бир давоми...

00:26 / 14.02.2020 3955
.Пешқадам мактаби, ўқув марказида ташкил этилаётган МУТОЛАА СИРЛАРИrdquo курсининг янги навбатдаги давоми...

20:37 / 16.02.2023 3207
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

18:47 / 28.02.2017 8902