ҚИШЛОҚ АЁЛИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


У балки пардозсиз яшаб ўтажак,

Балки тақмай ўтар тилло тақинчоқ.

Далада ўт юлиб, заққум ютажак,

Тандир – суҳбатдоши, сирдоши – ўчоқ.


Қиммат емакхона кўрмаган ҳатто,

Рўмоли шойимас, кўйлаги одми.

Тирикликнинг оғир ташвиши аро

Бор-йўғи шул дея билар ҳаётни.


Иссиқ сув жўмракдан оқмас ҳеч қачон,

Қумғонга ўт ёқиб, қалайди тезак.

Унинг бардошини қотирган замон,

Умридан норизо бўлмаса керак.


Оилада меҳмон – етишмовчилик,

Фаровон эмасдир рўзғори баъзан.

Онамсан, опамсан, минг ишга черик,

Ором нималигин билмай яшайсан.


Ҳа, у кино кўрмас киносаройда,

“Истиқлол”га тушмас бир бора ҳатто.

Кесакка тўқанаб юрса, шу фойда,

Боласин устини бутламоқ авло.


Минбарда керилиб ҳайқирган шоввоз,

Қандай бекитасан кемтикларингни?

Виждонинг уйғониб, бермасми овоз,

Ҳақиқат сасидан энтикмадингми?


Юртни тўкис, дея мадҳ этган онинг,

Улар ўтов қилар бийдай далада.

Ёлғондан оғринмас наҳотки жонинг,

Елкадош бўлмайсан, бермайсан далда.


Ўзим-чи... шу заққум ҳаётдан қочиб

Юрибман шаҳарда олифтанамо.

Ичимни кемирар нимадир янчиб,

У нима... билмайман, билмайман аммо....


19.05.2018

Хуршид Абдурашид

Мавзуга оид мақолалар
Солиҳа аёлларга ўхшашни истайман... Ёшим 20 да. Университетда ўқийман. Шу ёшгача онамнинг барча қилган давоми...

01:22 / 10.04.2020 6486
Қиз фарзанди дунёга келар келмас унинг сепини йиғишни бошлайдиган оилалардан иборат мўминлар жамиятининг давоми...

23:15 / 04.07.2020 7814
Қуръони Карим оналарга фақатгина қиз ёки ўғил фарзанд туғишнигина эмас, балки бу фарзандларни фидокорлик давоми...

20:00 / 03.11.2021 4739
Рофизийларнинг Оиша розияллоҳу анҳога қарши кенг қамровли кураш олиб боришларининг сабабларидан бири Оиша давоми...

09:00 / 22.11.2021 4005