Махсус ниқоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Махсус ниқоб

Дунё бўйлаб Covid-19 пандемиясига қарши юз ниқобларини тақиб юриш одат тусига айланди. Бу восита вирус тарқалишини секинлаштирса-да, имо-ишора орқали суҳбатлашадиган одамлар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Индонезиядаги яшовчи эшитмайдиган (кар) икки жуфтлик бу муаммога янгича ёндашишди. Фаиза Бадаруддин ва Имом Сарос гапирганда оғиз аниқ кўриниб турадиган пластик қопламали маска ихтиро қилишди.

Фанза Бадаруддин хоним эшитиш қобилиятини буткул йўқотган, унинг умр йўлдоши ҳам ўзи каби имконияти чекланган. Бадаруддин хоним Сулавеси Оролида жойлашган Макассардаги тикувчилик цехида илк ниқобни умр йўлдоши учун тиккан эди. Ҳозирги кунда жуфтлик томонидан Индонезия бўйлаб кунига йигирма донадан ниқоб етказиб берилмоқда.

“Бу ниқоб ёрдамида бошқаларни тушунишим осонлашди, аввалги ноқулайликлар энди йўқ”, деб ёзади ниқоб фойдаланувчиларидан бири Али Мустақим.

Мавзуга оид мақолалар
13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг очилиши давоми...

02:31 / 16.05.2023 3219
Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo Кўнгиллилар Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo акциясини уюштирмоқдалар, давоми...

21:34 / 18.05.2020 6144
БAA бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид алМактум ярадор қушни қутқаргани учун ижтимоий давоми...

03:20 / 25.11.2020 3563
Туркиянинг Мугла вилоятида ишчилар иш жойида Қуръонни ўрганиш имкониятига эга бўлди, деб ёзади давоми...

21:43 / 13.08.2020 4250