Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирланди

Кашмирдаги қарама-қаршиликни ёритган муслима фотожурналист Масрат Заҳра “Anja Niedringhaus Courage in Photojournalism – 2020”  танлови ғолиби бўлди. IWMF Media жамғармаси 1990 йилдан буён фотожурналист аёлларни жасоратлари учун 20 000 доллар мукофот билан тақдирлаб келади.

Танлов ҳайъати таъкидлаганидек, Масрат Заҳра асарлари Кашмирдаги воқеа ва ҳодисаларни  ҳаққоний акс эттиради, бу эса  фотожурналистдан  жуда катта жасорат талаб қилади. Фотожурналист ўз асарларини изоҳларкан, жумладан,  шундай деди: "Кашмир каби жойда ишлаш жуда қийин ва машаққатли. Бу мукофот ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, доимий таҳдидларга дуч келган барча журналистлар учун катта эътибор ва эътирофдир".

Манба: Islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Жагдиш Aнанд Рой Канададаги таниқли офтальмологлардан бири ҳисобланади. Доктор ҳиндуизм динига давоми...

01:22 / 15.10.2020 3085
2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақфrdquo хайрия жамоат фонди бошқаруви давоми...

05:09 / 02.11.2023 3073
Ийдул Азҳонинг иккинчи куни муборак бўлсинБирбирингизга совғасалом улашинг

14:20 / 29.06.2023 2810
Кўпчиликка маълумки, muslimaat.uz жамоаси ҳар йилнинг бошида ўтган йилни сарҳисоб қилиб, махсус тадбир ўтказади. давоми...

08:01 / 16.08.2023 2257