ФЕЙСБУКДА «УЛАШИШ» - «SHARE» БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАР (5-ФАСЛ) Ҳаё
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё ҳар бир қабиҳликнинг жиловидир. Ким Аллоҳга эътибор қаратса, У Зотдан ҳаё қилади. Ким бандаларга эътибор қаратса, улардан ҳаё қилади. Ким икки тарафга ҳам эътиборли бўлса, уларнинг ҳар бирига ҳаёдан ҳаққини беради. Ҳаёдан мосуво бўлган кимса қабиҳлик ва ёмонликлардан истаганини қилаверади. Абу Масъуд Уқба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга етиб келган нубувват сўзларидан бири «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деган гапдир», дедилар». Бухорий ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «нубувват сўзларидан» деганларидан мурод шуки, ҳаёнинг иши собитликда, истеъмоли эса аввалги нубувват замонидан бери вожибликда давом этиб келмоқда. Ҳеч бир пайғамбар йўқки, у ҳаё билан юборилган ва ҳаёга чақирган бўлмаса. Аввалги набийларнинг шариатлари насх бўлиб, уларнинг ўрни бошқасига алмаштирилган, лекин ҳаё насх ҳам бўлмаган, алмаштирилмаган ҳам. Зеро, у ҳақиқати билинган, фазли равшан, ақллар унинг гўзал иш эканига иттифоқ қилган, сифати насх ҳамда алмаштирилиши жоиз бўлмаган ишдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «хоҳлаганингни қилавер», деганларидан мурод Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлидир: «....нимани ҳоҳласангиз, қилаверинг....» (Фуссилат сураси, 40-оят). Бу эса таҳдид йўли билан ишни уларнинг ўзига ҳавола қилишдир. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ эса шундай деган: «Айтадиларки: У таҳдидли иш бўлиб, унинг йўналиши ва маъноси: «Агар сендан ҳаё тортиб олинган бўлса, ҳоҳлаганингни қилавер. Бас, албатта, Аллоҳ унинг учун сени жазолайди», деганидир. Бунда ҳаёнинг улкан иш эканига ишора бор». Шундай экан, Фейсбукка оид хабар улашаётган киши Аллоҳ ва Унинг бандаларидан ҳаё қилиб, ҳаё одобига хилоф бўлган нарсаларни тарқатмаслиги лозим.

Мавзуга оид мақолалар
Оила Ислом билан ҳузурҳаловат масканига айланди Қуръони Карим эркагу аёлга, ҳурга ҳам, қулга ҳам бирдек давоми...

06:01 / 23.01.2021 4114
Доктор Комил Яъқуб айтади Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган давоми...

23:01 / 05.10.2021 2483
5ФАСЛФЕйсБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАРЭй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

03:01 / 16.07.2020 2642
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

08:00 / 01.03.2022 6402