Сендан ўзга паноҳ йўқ, Роббим...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 «Агар дунё кўзингга тор бўлиб, машаққат ичра қоларкансан, у ҳолда истиғфорни лозим тутишинг  сен учун энг катта ечим, нажот бўлгусидир», деган эди замонамизнинг уламоларидан бири.

    Дунёни чулғаган коронавирус номли офат юртимизда расман тасдиқланганига ҳам уч ой бўляпти. Ўтган кунлар давомида халқимиз билан бирга кўп нарсаларни бошдан ўтказдик, синалдик. Асли Пайғамбар суннати бўлмиш карантинга бутун халқимиз билан риоя этдик, тиб аҳли тунукун меҳнат қилди, барча тегишли соҳа масъуллари вазифаларини сидқидилдан бажаришди.

   Сабаблари ушлангани  боисми, умид этамиз, Аллоҳим эҳтимоли бўлган улкан зарарлардан асради, иншааллоҳ. Бу орада рўзалари, Қуръон тиловатлари, Қадр кечалари билан Моҳи Рамазон ўтди...

    Лекин Яратганнинг куни, қутлуғ ойда устма-уст Бухоро, Сардоба офатлари юрт бошига келди. Ҳукуматимиз бутун диққат-эътиборни қаратди, зарур имконият ва кучларни сафарбар этди. Халқимиз бирлашди, машаққатда қолган юртдошларига мадад бўлди, улкан фидойилик, юксак мурувват кўрсатди. Алҳамдулиллаҳ, ҳаммаси изига тушяпти.

   Эндигина вабо, офат чекингандай кўриниб, минглаб беморлар шифо топиб, ижобий ўзгаришлар, юмшатишлар бўлиб турганда, тўйлар бошланиб қолганда, ўтган кечанинг кўрсаткичлари, рақамлар кишини бироз сергак торттирди, бироз ташвишга солди...

   Бугундан иншааллоҳ, диёримиздаги ҳолат мўътадил ҳудудларида байтуллоҳлар, минглаб масжидлар эшиклари очиладиган бўлиб турганда, яна кўплаб енгилликларга йўл очилиб турганда касалликни бундай кескин кўтарилиши, кўпайиши кўпчилигимизни ўйлантираётгани аниқ.

Сал хотиржамликка берилиб қолдикми ёки? Шундоққина атрофимизда юрган кўринмас “тожсимон”дан ғафлатда қолдикми ёки? Бўлди ўтиб кетди, дея сергаклик, ҳушёрликни йўқотдикми ёки? Дуоларни тўхтатдикми, салавотларни камайтирдикми, дангасалигимиз тутдими ёки? Нима бўлди?...

   Аллоҳим, ҳолларимизга раҳм айла, ишларимизни ўнгла, Ўзинг шифо ато эт, кушойиш бер, нажот бер!

Фақат Сенинг даргоҳингга бош урибгина нажот топамиз, омон бўламиз. Сендан ўзга нажот йўқ, Сендан ўзга паноҳ йўқ, Роббим!

  Ушбу ҳақиқатни барчамизга англатгин, ҳис эттиргин. Раҳимсан, Раҳмонсан, Ғофурсан, Самиъсан, Басийрсан. Гўзал исмларинг, олий сифатларинг билан сўраймиз, биздан бу балони кўтаргин!

   Бегуноҳ гўдакларимиз ҳаққи, кексаларимиз, ожиз-заифларимиз ҳаққи, беморларимиз, муҳтожларимиз ҳаққи зурриётларимизга раҳм айла, гуноҳларимизни кечиргин, истиғфорларимизни қабул этгин, дуоларимизни ижобат этгин! Сўровимиз шу, илтижоимиз шу... Амийн, я Роббал оламийн!

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши давоми...

09:02 / 11.05.2019 2936
embedhttpswww.youtube.comwatchvpBwRNNStmuAembed

16:20 / 24.05.2017 4014
Эркак кишининг турмушидан келиб чиқиб айтган монологи Елкан, шамол бўлмаса, катта денгизда ҳаракатсиз давоми...

21:00 / 22.07.2019 5139
«Эй, иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, давоми...

16:51 / 30.11.2016 3335