“Жаннат райҳонлари” танлови ғолиблари тақдирланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Минглаб инсонлар учун диний илм-маърифат ўчоғи бўлган Мисрнинг Қоҳира шаҳрига илм истагида бориб, у ерда истиқомат қилаётган юзлаб юртдошларимизни ўзида жамлаган “Илм аҳли” жамоаси зулҳижжа ойининг бошларида болажонлар учун “Жаннат райҳонлари” деб номланган танлов  эълон қилишган эди.  Айнан болажонлар учун махсус ўтказилган бу танловда улар  ўз маҳоратларини, ижод намуналарини  намойиш этишди.

Дунёда бандагa берилган неъматлар ичидаги энг орзу қилингани фарзанд неъматидир. Улар қалб райҳони, гулидир.  Улар дунё ҳаётининг зийнатидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом болажонларни “жаннат райҳонлари”, деб атаганлар. Яна бир ҳадиси шарифларида: “Боланинг  ҳиди  жаннат ҳидларидан бир ҳиддир”, дейилган (Ҳоким ривояти). Уларнинг жаннат райҳонлари бўлиб етишишлари эса болажонларимизнинг чиройли хулқли, диёнатли, эл-юртига садоқатли, миллатига муносиб этиб тарбиялашимизга боғлиқдир.

Мана шундай мақсад сари интилган жамоа аҳли болажонларнинг  зулҳижжа ойига оид ояти карималар ва  Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган муборак ҳадисларни ёддан ҳифз қилишига эътибор қаратишди. Шунингдек, уларнинг ижод намуналари – шеърлар, расмлар ва макетларини диққат-эътибор билан кузатиб боришди.

7 август куни бўлиб ўтган кичик тадбирда танлов ғолиблари  аниқланиб, эълон қилинди. Энг маҳоратли, зукко ва истеъдодли  бир неча болажонлар ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.


@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблариНиқоблар бу йилнинг кенг тарқалган, энг асосий тренди давоми...

00:00 / 07.08.2020 5322
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

02:22 / 26.04.2023 3220
Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo Кўнгиллилар Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo акциясини уюштирмоқдалар, давоми...

21:34 / 18.05.2020 6300
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

03:16 / 24.05.2020 4210