АҚШдаги энг таниқли бренд илк бор ҳижоб либосини тақдим этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкадаги энг таниқли мода лейблларидан бири, Tommy Hilfiger камтарона мода саноатига илк ҳиссасини қўшган ҳолда ҳижоб либосини намойиш этмоқчи.

Мода соҳаси гиганти вакилларининг маълум қилишича, бунга бренднинг инклюзив бўлиш истаги, яъни бу бренд либослари орасидан барча мижозлар ўзига мосини топа олишига интилиш туртки бўлди.

Tommy Hilfiger 24 август куни енгил жаккард матосидан ишланган илк ҳижоб либосини намойиш этиб, тез кунларда уни сотувга чиқариши кутилмоқда.

Мода ва дизайн бўйича Ислом кенгашининг маълумотларига кўра, жорий йилда мусулмонлар мода саноатига сарфланадиган маблағ миқдори 488 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

Бугунги кунда халқаро номусулмон мода уйлари кўзга ташланмайдиган, ёпиқ либослар бозоридан жой эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Масалан, қимматбаҳо брендлардан бири бўлган Dolce & Gabbana мунтазам равишда мусулмон аёллар учун рўмол ва абаяларни тақдим этиб келмоқда.


Islam.ru асосида Камола Одилова тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
«30 кун ҳижобда» бу йилги Рамазон ойида айни мана шу ном остидаги акция ўз ҳаракатини давом эттиряпти. давоми...

13:12 / 14.06.2018 4684
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида давоми...

08:33 / 28.12.2023 2615
Рометанга кел, дўстни тутмоқ истасанг.Кел, бошингдин оёқ ясаб, аё дўст,Гар Азизон руҳин шод этмоқ давоми...

08:23 / 28.12.2023 2418
Давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб давоми...

04:09 / 31.10.2023 2895