Ғолиб болажонларимиз тақдирландилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Ҳижрий 1441, милодий 2020 йилда Рамазон ойида  Bintu Sodiq каналида болажонларимиз учун Рамазон танлови эълон қилган эдик. Республикамизнинг бир нечта вилоятларидан кўплаб болажонларимиз ҳар бир йўналишда фаол  иштирок этишди.

Танловнинг асосий иштирокчилари болажонлар бўлгани боис, танлов одатдагидан бироз бошқачароқ бўлди. Онажонларимиз фарзандларидаги қобилиятни яхши англаган ҳолда уч хил йўналиш бўйича ижод намуналарини суратга олиб, онлайн тарзда айтилган манзилга юбордилар.

Уч йўналишда ўтказилган танловда 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болажонларимиз иштирок этдилар. Ғолибларни аниқлашда уларнинг ёшларига ҳам эътибор берилиб, ҳакамлар ҳайъати ҳар бир йўналишдан жажжи ғолибларни ҳам ажратиб чиқдилар.

Бугун  2020 йил 27 август куни  “Ҳилол нашр” мажлислар залида ғолиб болажонларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Устозамиз, muslimaat.uz сайти ҳамда  Bintu Sodiq канали  раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқнинг хайрли дуолари билан очилди.

Дастлаб ҳар бир йўналишда ғолиб бўлган уч нафардан 10 нафар  жажжи болажонлар, сўнгра катта ёшдаги 9 нафар болажонлар, жами 19 нафар иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Танлов ғолибларидан Қосимжонов Зубайр, Маҳмуджонова Фотимахон,  Мамаджонов Муртазо ва  жажжи иштирокчилар ижросидаги шеърлар, гўзал нашиду саловатлар меҳмонларга олам-олам завқ бағишлади, қалбларни шодликка, қувончга тўлдирди.

Тадбир устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг самимий ва гўзал тилаклари ҳамда хайрли дуолари билан ўз ниҳоясига етди.

Болажонларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эътироф этганларидек,  жаннат райҳонларидир. Бугун  ўз фарзандлари – жаннат райҳонлари тарбиясига, илм олишига эътибор ва аҳамият билан ёндашаётган, бу йўлда бефарқлик ва лоқайдлик қилмаган барча ота-оналарга, бувижонларга ташаккур билдирамиз!

Аллоҳ таоло бизларни фарзандларимизни исломий одоб-ахлоқ руҳида тарбиялаб, Ватанимиз, миллатимиз, динимиз ривожи учун муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб етишишлари йўлида тинимсиз ҳаракат қилишимизда Ўзи мададкор бўлсин!


@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
Енгил автомобиллар ҳашам ва кўрк учун эмас, балки ҳаётимизнинг турли ҳолатларида эҳтиёжимиз тушувчи давоми...

01:35 / 07.06.2020 5300
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota давоми...

01:22 / 21.04.2020 4889
Квебек университети Канада талабаси, жазоирлик Линда Aлиан ҳар қандай компютер тизимига кириш назоратини давоми...

22:01 / 20.09.2020 3155
Эртага янги ҳижрий йил ndash 1445 йил киради. Муҳаррам ойи киради. Бу ой рамазон ойидан кейин турадиган энг давоми...

09:33 / 19.07.2023 3523