БЛОГЕРЛИК МAКТAБИ – БЕПУЛ СЕМИНAР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча 23 октябрь куни  “MUALLIM” ўқув марказида “БЛОГЕРЛИК МАКТАБИ” мавзусида бепул семинар бўлиб ўтди. Унда “Azon  TV” илмий-маърифий онлайн телеканал ходимлари,  “Muslimaat. Uz” сайти жамоаси, “Muallim media” илмий-маърифий медиа маркази ходимлари ва бир қанча ихлосманд ёшлар иштирок этишди.

Семинарни блогер Абусолиҳ Салим олиб борди.  У ноябрь ойи бошидан “MUALLIM” ўқув марказда очиладиган “БЛОГЕРЛИК МАКТАБИ”  ҳақида сўз юритаркан, унда ўтиладиган йўналишлар, жумладан,  YouTube ғояси, камера қаршисида ишлаш, нутқ маданияти ва импровизация, телефонда ва камерада суратга олиш, телефонда ва компьютерда монтаж қилиш, видео учун муқова (обложка) тайёрлаш каби дарслар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Семинар меҳмони, устоз Аброр Мухтор Алий блогерлик тушунчаси ва фаолияти тўғри ва яхши мақсад сари йўналиши зарурлиги ҳақида гапириб берди.

Семинар давомида блогер Абдусолиҳ Салим блогерлик мактабида ўқитиш методлари ҳақида тўхталаркан, блогерлик орқали сармоясиз бизнес, пул ишлаш, мавжуд бизнесингизни ривожлантириш, машҳурликка эришиш, шахсий брендингизни яратиш имконияти борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Семинар сўнггида йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошидан “MUALLIM” ўқув марказида БЛОГЕРЛИК МАКТАБИ иш бошлайди. Блогерлик мактабида бир қанча йўналишда дарс берилади. Шунингдек, сиз блогерлик орқали сармоясиз бизнес, пул ишлаш, мавжуд бизнесингизни ривожлантириш, машҳурликка эришиш, шахсий брендингизни яратиш ва бошқа ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.


Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 72а.

Мўлжал: Алоқадаги Райҳон кафеси ёнидаги бино.


Мурожаат учун:

+998953407000

+998953407070


@muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Коми Республикасида мусулмонлар учунйўл ҳаракати қоидалари яратилдиРоссия Федерациясига қарашли Коми давоми...

23:26 / 25.03.2020 3898
Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма том маънода давоми...

03:24 / 05.12.2020 3476
2023 йил 13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг давоми...

10:20 / 15.05.2023 3728
Илм аҳллари билан бўлган учрашувлардан сўнг улар билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрини томоша давоми...

05:56 / 30.11.2020 3505