Дунёнинг энг ширин хабари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё бундай ширин, маъсум шўхликларга шу қадар муҳтожки...

Бу завқли хабарни юзингизда табассум билан ўқишингизга аминмиз.

Беш ёшли Жах ва унинг энг яқин ўртоғи Реддий ўқитувчиларига ҳазил қилиб, уларни чалғитишни истайдилар. Сочларини бир хил қилиб калталатишни истаган бу “ақлли” ўртоқлар  бундай ишлари туфайли ўқитувчилар уларни ажратолмай қолишини ўйлашди.

Икки ўртоқ режалаштирган бу беғубор ҳазилни Жахнинг онаси  Facebook саҳифасида улашади. Бу хабар овоза бўлди ва “дунёнинг энг ширин хабари” деб эътироф этилди.

Жахнинг онаси  қайд этишича, у ўғли билан сочини олдириш борасида тортишиб қолади.  Жах сочлари худди ўртоғи Реддийники каби калта бўлишини,  душанба куни мактабга боришганида ўқитувчилари уларни ажратолмай ҳайрон бўлиб қолишини жуда истайди...

Жах дўсти Реддий  билан орасидаги фарқи фақатгина сочларининг  ўлчамида деб биларди, холос. Аммо... Болаларча қалби дўсти Реддийнинг  бошқа миллат вакили эканини, ранг-тусида ҳам фарқи борлигини  билмасди...

Душанба куни  мактабда келган бу икки болажоннинг кўзларидаги қувонч бир-биригига шунчалар ўхшаш эдики, қалблари ҳам, қарашлари  ҳам топ-тоза ва нурли эди.

Жах ва Реддийнинг болаларча соф қалбларидаги беғуборлик катта одамларнинг катта қалбларига ибрат уруғин сепсин! Инсонлар, миллатлар, давлатлар орасида миллатлараро нафрат ва айирмачиликлар, зиддиятлар, урушлар эса биз каттайганимизда, ҳа, ҳа, биз улғайганимизда, қалбларимиз ҳам каттайганида ўйлаб топилади. Афсуски, бундай аламли, оғриқли, зулмкорона ўйловлар топилиши болаликдаги беғубор қалбларимизни занглаганидан, кирланганидан далолат эмасми?

Öğretmesitemiz.com манбаси асосида Марям Осиё тайёрлади.



Мавзуга оид мақолалар
Инсон жаннат ҳақида ўйлар экан, яқин қариндошлик алоқалари қандай бўлишини ҳар доим ҳам тасаввур қила давоми...

11:15 / 07.02.2019 5474
Сабаб ва имкониятлар Деярли барча халқларда одамлар кўришганда айтиладиган биринчи жумла «Сизга давоми...

10:58 / 29.11.2016 4225
Ота «Бисмиллаҳ, барча мақтов ва шукрлар Аллоҳгадир, Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин Холид, бир давоми...

08:43 / 25.12.2016 5253
Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавоту саломлар давоми...

20:56 / 02.02.2017 40115