“Mазҳабсизлик – бидъатдир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Хўжаи Жаҳон” жоме масжидида туман  отинойилари иштирокида кичик тадбир  бўлиб ўтди. “Mазҳабсизлик – бидъатдир” мавзусига бағишланган бу тадбирда 60 нафарга яқин отинойилар иштирок этдилар. Ғиждувон туман  бош отинойиси Шаҳноза Назарова дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг отинойиларга қилган мурожаатлари билан таништирди. Сўнгра “Mазҳабсизлик – бидъатдир” мавзусида  йиғилганларга мавъиза қилиб берди. Тадбирда ҳозирги даврдаги  турли диний зиддиятлар, такфир, жиҳод, ҳижрат тушунчаларини нотўғри талқин этиш оқибатида юзага келаётган ҳолатлар ва буларнинг ечимини топиш йўллари ҳақида сўз юритилди. Фаолиятларида масъулиятли, ҳалол бўлишлик, туман аҳлини бидъат ва ҳурофий амалларни чек қўйишида, ёшларни ёт ғоялар исканжасига тушиб қолмасликларида улар билан ҳамкорликда иш олиб боришлик мақсадга мувофиқ экани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, отинойиларимизга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламлари мансуб “Ихтилофлар: сабаблар ечимлар”  китобида баён  этилган долзарб мавзулар билан яқиндан танишиб чиқишлари тавсия этилди.

Биз ҳам келгусида муҳтарама отинойиларимиз иш тажрибалари, куч-қувватлари ва салоҳиятларини сарфлаб, олдиларига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширади, деган умиддамиз.


Шаҳноза Назарова,

Ғиждувон туман бош отинойиси

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2 март куни quotХадичаи куброquot аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасидаquotҚуръон мусобақаси ndash давоми...

08:13 / 03.03.2023 3527
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10синф ўқувчиси Ичлал Доғчи араб, инглиз, француз, давоми...

00:00 / 28.07.2020 5350
Илм аҳллари билан бўлган учрашувлардан сўнг улар билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрини томоша давоми...

05:56 / 30.11.2020 3669
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз опасингиллар Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити давоми...

14:29 / 27.04.2020 3370