АҚШ президенти инаугурация маросимида муслима аёл Қуръон тиловат қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Aмерикалик ўқитувчи ва жамоат арбоби Дебби Aлмонтейзер янги президентнинг инаугурация (давлат бошлиғининг шу олий лавозимини бажаришга киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим) маросимида Қуръон тиловат қилган биринчи америкалик мусулмон аёл сифатида тарихга кирди. Дебби Aлмонтейзер: "Биринчи америкалик муслима аёл сифатида бу тантанали маросимга таклиф этилганим мен учун катта шараф!" деб ёзади Тwitter саҳифасида.

Дебби Aлмонтазер бутун ҳаёти давомида AҚШ таълим тизимида ишлаган. Бу муслима аёл Нью-Йоркдаги Ҳалил Гибран халқаро академиясининг асосчисидир. У тез-тез Aмерика Қўшма Штатларидаги турли таълим муассасаларида араб маданияти, динлараро муносабатлар, Ислом дини бўйича маърузаларга таклиф қилинади.

Дебби Алмонтазерни АҚШ президентм Жо Байденнинг инаугурациясида иштирок этишини мамлакатдаги Мусулмонлар ҳамжамияти вакили, имом Aзҳар Субедар тавсия этган.      

Манба: islam-today.ru

                                                                                                                                                                     

Мавзуга оид мақолалар
Кеча устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва ҳамроҳлари Кореяда мезбон ҳамюртларимиз томонидан кутиб олиниб, давоми...

23:40 / 15.04.2023 3641
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи бир миллиарддан давоми...

05:14 / 06.12.2020 4178
Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб давоми...

19:28 / 22.03.2021 7653
Рометанга кел, дўстни тутмоқ истасанг.Кел, бошингдин оёқ ясаб, аё дўст,Гар Азизон руҳин шод этмоқ давоми...

08:23 / 28.12.2023 2594