Муслима талаба “Дунёнинг энг яхши аёл ихтирочиси” бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Aрабистонида яшовчи  Ренада Ҳусайн эшитиш қобилияти чекланган одамларга автомобил бошқаришда ёрдам берадиган мослама яратди.

Ренада Ҳусайн Қирол Сауд университетининг тиббиёт йўналишида таҳсил олади. Унинг ихтироси шундан иборатки, у яратган нарса,  акустик узатувчилардан(датчик) иборат бўлиб, улар транспорт ташқарисида вужудга келувчи товушларни тасвирлар ва ранглар кўринишида автомобил экранига юборади.

Ренада Ҳусайн ўз ихтироси ҳақида шундай дейди: "Менинг ихтироим дунёдаги 644 миллион эшитишида нуқсони бўлган инсонларнинг кўзлари орқали товушларни сезиб, мустақил равишда автомобил ҳайдашларига ёрдам беради. Бу эса эшитиш қобилияти паст бўлганлар ва атрофдагилар дуч келадиган хавфларни камайтиради".

Ренада Ҳусайн ушбу ихтироси билан халқаро интеллектуал мулк ташкилотининг “Дунёнинг энг яхши аёл ихтирочи 2020” Бутунжаҳон кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

У 2019 йили Малайзия Халқаро ихтиро ва инновациялар кўргазмасида ҳам олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, 2020 йили “Дунёдаги энг яхши ихтиро” Корея халқаро олимпиадасида ҳам биринчи ўринни эгаллаган.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Душанба куни Бирлашган Араб Амирликларида қизлар ўртасида Қуръон тиловати мусобақасининг сўнгги саралаш давоми...

21:38 / 24.02.2022 3705
Ер юзидаги рекорд натижага эга бўлган масжидлар Дениз Баран томонидан аниқланган.Дунёдаги энг катта давоми...

05:49 / 27.10.2020 4668
Эртага янги ҳижрий йил ndash 1445 йил киради. Муҳаррам ойи киради. Бу ой рамазон ойидан кейин турадиган энг давоми...

09:33 / 19.07.2023 3524
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

20:02 / 01.04.2023 3199