Имон омонатдор инсоннинг паноҳ топадиган даргоҳидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Комил Яъқуб айтади:

“Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган инсонларнинг кўпи имон қуввати кучли бўлган ва дин арқонига мустаҳкам осилган инсонлардир.

Имон омонатдор инсоннинг паноҳ топадиган даргоҳидир. У қаршисидан чиққан муаммоларда, атрофини қамраб олган зулматларда ана ўша имонига таянади. У имонсиз бамисоли ҳаётнинг номаълум бурчакларида адашиб тентираб юрган, ўз мақсадини билмайдиган ва ҳаётида барқарорлик, қониқиш нималигини билмаган шахсга ўхшайди.

Бир сафар катта шифохоналарнинг бирида ёш шифокорлардан бир устози билан касалларни кўриб кузатаётган эди. Устоз ирландиялик киши бўлиб, илми кўп ва ёши ҳам катта эди. Ёш шифокор ҳар бир касални текшириб, касаллик аломатларининг йўқолганини кўриб, касаллик варақасига: “Шифо топди, касалхонадан кетиши мумкин”, деб ёзиб қўяр эди. Устоз шогирдининг юзларида фахрланиш туйғусини кўрди ва унга яқин келиб: “Эй болам, “шифо топди” сўзининг ўрнига “аҳволи яхшиланди” деган сўзни ёзиб қўй! Касалнинг шифо топиши бизнинг қўлимизда эмас. Уларнинг аҳволи бизнинг қўлимизда яхшиланиши биз учун кифоя. Шифони эса, ёлғиз Аллоҳ беради”, деди”.

Доктор Комил Яъқуб ушбу сўзга илова қилиб шундай дейди: “Сермаҳсул илм билан бир қаторда бу каби кучли имонга эга бўлиш руҳий шодлик ва ҳақиқий бахтнинг асосидир”.


Давоми бор


_Доктор_ Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан


Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим инфоқ қилингrdquo дея амр қилди. Ислом Aллоҳнинг бандаларини ўз садоқатларини садақа орқали давоми...

09:00 / 15.01.2022 2611
Ҳотамул Асом фарзандларига Мен ҳаж қилмоқчиманrdquo деди. Улар йиғлаб Бизни кимга ташлаб кетасизrdquo деди. давоми...

22:15 / 29.11.2021 3209
Ростгўйлик барча фазилатларнинг асосидир. Ким уни ўзига лозим тутса, сифатлари мукаммал, ахлоқи гўзал давоми...

22:30 / 18.01.2022 3116
Саодатли хонимларХАДИЖА БИНТ ХУВАЙЛИДрозияллоҳу анҳо 15савол Хадижа бинт Хувайлиднинг хизматкори Майсара давоми...

06:00 / 26.06.2020 6469