Бахт иқтисодда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иқтисод исроф қилиш ва зиқналик ўртасидаги меъёр бўлиб, инсон ўзидан бой киши билан пулни сарфлашда мусобақа қилмаслигидир. Агар мусобақа қилса, тиланчиликка асир бўлади, ҳеч нарсаси йўқ камбағалга айланади. Натижада кўрган инсонига ташланадиган бўлиб қолади. Шунингдек, ўзи ва оиласига сарфлашда бахиллик қилмаслиги, ночор ва муҳтожларга эҳсон қилишда қизғончиқлик қилмаслигидир. Агар бахиллик қилса, уларнинг таъмалари зарарига нишон бўлиб қолади. Натижада бирор роҳат ва хотиржамликсиз яшайди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин” (Исро сураси, 29-оят).

Саъид ибн Жубайр айтади: “Исроф яхши нарсани ифлос нарсага сарфлашдир”.

Ибн Зиёддан: “Нима учун дирҳамларни яхши кўрасиз? Улар сизни дунёга яқинлаштирадику!” деб сўрашди. У: “Дунёга яқинлаштирса-да, мени ундан беҳожат қилади!” деб жавоб берди.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Инсонлар орасида шундайлари ҳам борки бу энг юқори даража улар наздида парҳезкорлик шу даражадаки, унга давоми...

22:15 / 24.11.2021 3614
Аллоҳ таоло солиҳ амал қилган ва қалби Аллоҳ ва Унинг расулига бўлган иймонга тўла бўлган кишини дунёда яхши давоми...

22:00 / 17.12.2021 3509
Ростгўйлик барча фазилатларнинг асосидир. Ким уни ўзига лозим тутса, сифатлари мукаммал, ахлоқи гўзал давоми...

22:30 / 18.01.2022 3355
Ўрганмаган ўргатолмайдиАёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо давоми...

09:00 / 08.11.2021 4735