(Аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳақида завжасининг гўзал эътирофлари )
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


"Марҳум турмуш ўртоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, оиласига уй ишларида ёрдам берар ва уйга кириб чиқишларида бизга салом берардилар. У киши уйга келсалар, уйимиз ҳузур ҳаловатга тўларди.

Масалан, дастурхонга сув қўйилмаган бўлса, ҳикоя айтгандай қилиб, “Бир сафар чанқаб, дарё соҳилидан ўтиб борардим“, дердилар. Мен эса дастурхонга сув қўймаганимни дарҳол тушунардим.


Марҳум турмуш ўртоғим фарзандларимизни бомдодга уйғотиш учун эринмасдан, зерикмасдан қайта-қайта хоналарига кирардилар. Улар жасоратланиб яхши ва чиройли сўзлар эшитиб уйғонишлари учун шу ишни қилардилар.


Иш билан бўлиб, намозга келолмасак, бизни топиб шундай дердилар:

“Агар кир ювиш, таом пишириш ёки бошқа бирор иш аёлни намоздан чалғитса, унинг қилган шу иши ҳаромдир. Пиширган таоми ҳам ейилмайди“.


Бизни пешин намозини (жамоат) билан ўқишга тарғиб қилардилар. Мен эса пешин намозини ўқиш учун кир ювиш машинасини ўчирардим. У пайтлар кир ювиш машиналари қўлда бошқариларди.


Болалар у кишининг хоналарига киришарди, аммо улар ҳеч бирига, “хонадан чиқ“ ёки “ҳозир бандман“ демасдилар. Болалар хонадан чиқишгунича уларни тинглар ва ҳар бирини ширинлик билан сийлардилар.


Бир гал кичик қизларимиздан бири таомни чап қўлда еётганини кўриб, ўнг ва чап қўлни ажратиб олиши учун, қўлига чиройли билакузук тақиб қўйган эдилар“.


Аллоҳ у кишини раҳматига олсин.


Туркчадан Марям Осиё таржимаси


T.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Аъроф  ва  Иброҳим сурасидаги гўзал дуолар Аъроф сураси   «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен давоми...

10:31 / 27.01.2017 8672
Савол Агар ҳаммом ёки ошхонада идишдаги сувнинг усти очиқ қолса, ўша сувни ишлатиш мумкинми ЖАВОБ давоми...

09:37 / 23.02.2017 7236
Таҳорат луғатда покликдир. Поклик бу, инсон табиатан рағбат қиладиган, ўзи ва бошқаларни ҳам шундай давоми...

11:18 / 29.11.2016 12713
Ражаб ойи ҳижрий ndash қамарий йил ҳисобининг 7 ойи ҳисобланади. Ражаб ойи ndash Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром давоми...

22:12 / 15.01.2024 9173