Олийжаноб инсон ҳеч қачон АЁЛни пастга урмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Банда эркак бўлсин, аёл бўлсин, у хатодан холи эмас. Аёл дегани фаришта дегани эмас. Аёллар ҳам хато қиладилар, уларнинг турли даражалари бор. Аёлларга хос муаммоли, ислоҳталаб ҳолатлар талайгина. Аёл киши томонидан содир этилган фасод жамиятни бузишга кифоя.

Шундай бўлса-да, мен аёлларни таҳқирлаганларни ҳурмат қила олмайман. Олийжаноб инсон ҳеч қачон аёл кишини пастга урмайди. Хато қилган тақдирида ҳам унга насиҳат қилади. Аёл эканини нуқсон сифатида юзига соладиганларни мард дея олмайман. Шариатга зид бўлмаган ҳолатда ютуққа эришаётган аёлларни кўра олмаётган эркакларни Аллоҳ мағфират қилсин!

Тарбия дегани қадрини пастга уриш дегани эмас.


Одинахон Муҳаммад СОДИҚ


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аёлларга хос фиқҳий масалалар Соч бўяшда фойдаланиладиган воситалар турли рангларда бўлиб, аёллар уни давоми...

21:00 / 23.12.2019 3807
 Тарихда илк бор Тунис пойтахтининг мэри қилиниб нозик хилқат вакиласи тайинланди. 3 июль санасида давоми...

08:04 / 07.07.2018 2844
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман Буюк Аллоҳга ҳамд, коинот Сарварига ва саҳобаларга, давоми...

19:22 / 24.11.2016 5616