Пешқадамлар карвони лойиҳаси доирасида учрашувлар бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Шу йилнинг 21 ноябрь санасида “Пешқадамлар карвони” лойиҳасининг биринчи банди аъзолигига номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди. Маълумки, лойиҳанинг биринчи банди кутубхоналар ташкил этиш ва уларни китоблар билан таъминлаш фаолиятига қаратилган.

Учрашув иштирокчилари ўзлари фаолият олиб бораётган муассаса ва хонадонларидаги кутубхоналар ҳақида маълумотлар алмашдилар ва лойиҳа таъсисчилари томонидан уларга кейинги фаолиятлари учун режа ва тавсиялар тақдим этилди. Улардан Мисрда лойиҳанинг 4 та банди бўйича фаолият олиб бораётган Шоҳруҳ қори Ҳақбердиев ҳамда наманганлик китоб тарғиботчиси Азиза Қурбонова билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.


Кеча 25 ноябрь санасида эса, лойиҳанинг иккинчи банди бўйича аъзоликка номзодлар билан учрашув ташкил этилди. Унда ижтимоий тармоқларда китоб ўқиш билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни, хусусан, ҳазратимизнинг илмий меросларини мунтазам улашиб бораётган 6 нафар аёл-қизларимиз таҳририятимизга ташриф буюриб, ўзларининг фаолиятлари билан таништирдилар. Кейинги фаолиятларида ҳам иккинчи бандда кўзда тутилган мақсадларга кўра ҳамкорлик қилиш бўйича лойиҳа таъсисчиси Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан кўрсатмалар берилди. Кўрсатмага мувофиқ, келаётган январь ва февраль ойларида китоб ўқиш кўникмасига доир 8 та дарсдан иборат курс олиб борилади, бунда лойиҳанинг айнан шу йўналиши аъзолари суҳбатлар уюштирадилар.

Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
2018 йил 5 февралда Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган Мавлоно Лутфуллоҳ жоме масжидида давоми...

09:26 / 05.02.2018 3933
.Ҳар бир ишда ҳикмат бор, деганларидек, Европанинг Швецияси Қуръони Каримни оммавий тарзда ёқилишига рухсат давоми...

22:44 / 03.07.2023 2425
БРИТАНИЯ ТАРИХИДАГИ ОЛАМШУМУЛ ЯНГИЛИК Британиядаги катта масжидлардан бирида мусулмонларга карантин давоми...

21:00 / 17.04.2020 4601
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра,2023 йилги муборак Рамазон ойининг биринчи куни 23 март, давоми...

13:09 / 22.03.2023 2713