КЎШК ҚЎШИҒИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Пўлат рангли осмон.

Олтин каби офтоб кўринмас –

Балки  дарахтларга

тўкилгандир унинг тиллоси.

Ҳатто ердаги хазон

ётибди куз ҳавосидан маст,

Аммо ёлғиз ўзинг

кўклам каби кузнинг балоси.


Кўшк. Устунларида

қадим Шарқнинг афсунгар нақши,

Куз зийнатламоқда

атрофдаги боғни сидқидил.

Ўз тилида куйлар

табиат – у куҳансол бахши,

Ажиб орзуларга

ошно тутинмоқдадир кўнгил.


Ёмғир ёғар майин

шивалаб,

шивирлаб сўйлар –

ҳар томчи ўз сирин

япроқларнинг қулоқларига.

Ўртада оловнинг

жигар-бағри ловуллаб куяр

ва қаҳва тошади

қайноқдоннинг қирғоқларидан.


Либосларинг қалин.

Кўзларинг термилган рангларга,

Қўлингда бир финжон

бармоқларинг ўпиб бахтиёр;

Чеккан азобларин

унутганча тўлиб фараҳга

кўзларингга тўймай

термилади қаҳва телбавор.


Сен уни ичасан.

Олов эса ёнар жигархун.

Ортиб борар ҳар лаҳза

кузнинг ҳам нечундир зардоби.

Борлиқда ҳар бир барг

хазону, эй чеҳраси гулгун,

кўкламга онт ичар

афсунгар кўзларинг гирдоби.


Акром Малик


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойингиз унумли, тартибли, савоб амалларга бой ва гўзал ўтиши учун эътиборингизга Рамазон давоми...

10:25 / 30.04.2019 14974
1. Саждадан қайтганда ғоз ҳолга келиш. 2. Саждага кетаётганда аввал икки тиззани, кейин икки қўлни ва сўнгра давоми...

18:28 / 09.12.2016 3505
                             Бўя ва идрок қил

22:09 / 21.09.2017 21921
Янги ижтимоий ташкилот Россия Мусулмон Хотинқизлари Иттифоқи ушбу йил февраль ойи бошида Россия давоми...

11:17 / 11.12.2016 3097