Аллоҳим, синовларингни кўтар, мўмин-мусулмонларга офият бер!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кундан-кунга воқеа жойидан берилаётган хабарларни кузатаман. Қутқарилаётганларнинг аксари болажонлар... Икки ойлик чақалоқ, саккиз ёшли Зубайда, беш ёшли Муҳаммад... Уларнинг саноғи кўпайсин, асло камаймасин. Ҳар бир тирик қолган бола синовлар қаршисида ҳали-ҳануз ўзига келолмай, харобалар тагида болам тирик, дея мўлтиллаб, тунини умид билан ўтказаётган оналар, оталар учун куч беришини унутманг!

Қутқарилган болалар нигоҳида зилзиладан кўра, ота-онасини йўқотиб қўйиш қўрқинчи бор! Худдики, эндигина уйқудан тургандай улар. «Онам қани? Отам қани?» дейди даставвал. Аксари отасининг, онасининг қучоғида тирик қолишган, худдики уларнинг иссиқ қучоғида ухлаб тургандек...

Бу «тириклик» мўъжиза, Роббимизнинг улуғ марҳамати эмасми?!.. Болаларнинг жажжигина жуссаси  очликда, совуқда, оғир юклар остида  тирик қолиши Роббимизнинг раҳмати ва марҳамати эмасми?!

Аллоҳнинг қадарига ишонамиз ва иймон келтирамиз. Мана шундай оғир синовлар олдида иймонларимиз синалади. Аллоҳим, синовларингни кўтар, мўмин-мусулмонларга офият бер, нажот бер! Аллоҳим, ҳаётимизнинг ҳар бир дақиқасини   Сенинг зикринг ила, солиҳ амаллар билан яшаб ўтишни насиб эт!


Райҳона


Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvWdcy7O4zTDEfeatureyoutu.beembed forum.muslimaat.uz

15:15 / 29.07.2017 14698
  Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, давоми...

07:42 / 27.11.2016 9685
Ойнасига мавжудотларнинг суратлари тамғаланиб қолган қалб қандай қилиб ёришсин Мазкур ойнада инсоннинг давоми...

12:27 / 21.08.2017 5511