Рўза неча ёшдан фарз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Болаларга рўза неча ёшдан фарз? Ўғил ва қизларга алоҳида ёш белгиланганми?


Ўғил ва қизга ҳам балоғат ёшига етганда рўза тутиш фарз бўлади.


Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:


 Тушида булғаниши;

Тушида булғанмаса-да, балоғатга етмай уйланган бўлса; маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

 Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.


Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:


 Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

 Ҳомиладор бўлиши;

 Ўн беш ёшга тўлиши.


Эҳтилом бўлмаган ўғил  болалар ва ҳайз кўрмаган қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам!


Одинахон Муҳаммад Юсуф


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам, яширишга урининг Яхшилик йўли билан давоми...

23:27 / 07.06.2023 2527
quotРоббимиз Сен нозил қилган нарсага иймон келтирдик ва расулга эргашдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар давоми...

00:11 / 03.03.2023 2921
Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқиндирман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, дуосини ижобат давоми...

23:45 / 09.07.2023 6366
quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

23:15 / 02.05.2023 2963