Тараннум" танлови ғолибалари аниқланди!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диққат, ЭЪЛОН!


"Тараннум" танлови ғолибалари аниқланди!


Азиз опа-сингиллар!


Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити муносабати билан аёл-қизлар ўртасида гўзал салавоту нашидлар ижро соҳибаларини аниқлаш мақсадида бўлиб ўтаётган "Тараннум" мусобақасининг иккинчи босқичи ҳам ўз якунига етди.


Эслатиб ўтамиз, танлов икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда юртимизнинг барча вилоят ва туманларидан 160 нафар опа-сингилларимиз иштирок этиб, улардан  26 нафари танловнинг иккинчи босқичига йўлланма олишган эди.


Жорий йилнинг 5-8 апрель кунлари танловнинг иккинчи босқичи ўтказилиб, асосий ғолиблар аниқланди. Шартга кўра,  биринчи босқичда ғолиб бўлган 26 нафар опа-сингилларимиз  "Бабуллоҳ (https://t.me/bintusodiq/17716)" нашидини жонли ижрода  куйладилар, биз эса улар орасидан ушбу  шартни  аъло даражада бажарган тўрт нафар иштирокчини танлаб олдик.


Танлов ғолибалари билан танишинг:


Дилaфpуз Жавлон қизи (1-ўрин)

Ҳалима Йўлдошева (2-ўрин)

Фароғат Турсунова (2-ўрин)

Дилдора Юсупова (3-ўрин)



Ғолиб бўлган гўзал овоз соҳибаларини муваффақиятлари билан чин дилдан табриклаймиз!


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Янги Жанубий Уэлс Австралия ҳукумати, қийин вазиятдаги аёлларни қўллабқувватлаш ишларига катта ҳисса давоми...

00:32 / 23.04.2020 4744
Эй аҳли Қуръон, бу кун пайғамбар туғилган кун,Нурлар тўлган дунёга, динимиз бошланган кун.Шод ўлингиз, шод давоми...

05:33 / 28.10.2022 4189
Aфғонистонда ишлайдиган робототехника жамоаси асосий эътиборни коронавирус билан касалланган беморларга давоми...

05:57 / 28.05.2020 4603
Муслимаат.уз, Муаллим медиа ва барча каналларимизда Туркиядаги мусибат муносабати билан мотам эълон давоми...

16:58 / 07.02.2023 2722