Юраги хаста одам тил остига дори ташласа, рўзаси очиладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Юрак хасталигига чалинган бемор хуруж вақтида тил остига дори ташлаб олса ва у дори ўша жойнинг ўзида эриб танага шимирилиб, унинг бўлаклари сўлаги билан ютилиб кетмаса, дори тўғридан-тўғри ошқозонга етиб бормагани учун рўзаси очилмайди.

عَنْ إبْرَاهِيمَ ، قَالَ : لاَ بَأْسَ أَنْ تَمْضُغَ الْمَرْأَةُ لِصَبِيِّهَا وَهِيَ صَائِمَةٌ ، مَا لَمْ يَدْخُلْ حَلْقَهَا.

Иброҳим Нахаъий роҳимаҳуллоҳ: “Модомики томоғидан ўтиб кетмас экан, рўзадор аёл чақалоғи учун (таомини) чайнаб беришининг зарари йўқ”, дедилар.

وفي الْوَلْوَالِجيَّةِ وَالظَّهِيرِيَّةِ وَلَوْ مَصَّ الْهِلَيلَجَ وَجَعَلَ يَمْضُغُهَا فَدَخَلَ الْبُزَاقُ حَلْقَهُ وَلَا يَدْخُلُ عَيْنُهَا في جَوْفِهِ لَا يَفْسُدُ صَوْمُهُ.

Ҳалилани оғзига солиб шимиб, чайнаб юрса, сўлаги томоғидан ўтса (лекин) ҳалиланинг айни ўзи томоғидан ўтмаса, рўзаси фосид бўлмайди. (“Вал ваалижийя ва Зоҳийрийя”).


Муфтий Абу Бакр Жобир Қосимий, Муфтий Рофиуддин Ҳаниф Қосимийнинг "Тиббиётга оид янги фиқҳий масалалар" китобидан олинди.



Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvaQHunMNHVXoembed

10:51 / 10.11.2016 6758
Аллоҳнинг тавфиқига эътиқод қилиб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида айтамизки 1. «Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг давоми...

12:35 / 08.11.2016 4525
Ойнаи жаҳон масаласида, параболик антенна масаласида мусулмонлар ўртасида узоқ баҳслашувлар бўлган. давоми...

11:47 / 25.03.2019 4874
embedhttpswww.youtube.comwatchvK08mFMv81Tkfeatureyoutu.beembed

13:02 / 16.05.2018 3944